2018 йилнинг 6-10 сентябр кунларида Шаҳрисабз шаҳрида “Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ анжуман доирасида Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдони ҳудудида либослар кўргазмани ташкил этиш ва уларга туристлар ташрифини уюштириш чоралари ишлаб чиқилди.

 “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси қошидаги “Шарқ Либослари” Дизайн Маркази ва Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлиги томонидан Оқсарой майдони ҳудудида миллий либослар кўргазмасини ва уларнинг сотувини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

2018 йилнинг 21-22 март кунларида “Шарқ Либослари” Дизайн Маркази ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат Қўмитаси Қашқадарё Вилоят Худудий Бошқармаси билан ҳамкорликда “I-Шаҳрисабз Миллий Либослар” фестивали Оқсарой майдони ҳудудида ўтказилган эди.

Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилинадиган “Халқаро мақом санъати анжумани доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси “Шарқ Либослари” Дизайн Маркази томонидан “Ҳунардман” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат Қўмитаси Қашқадарё Вилоят Худудий Бошқармаси билан ҳамкорликда “II-Шаҳрисабз Миллий Либослар” фестивалини ўтказиш бўйича тайёргарчиликлар бошланди. Барчангизни ушбу фестивальда кутиб коламиз!