Тўқимачилик саноати корхоналари томонидан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тасдиқланган мактаб формасини жорий этиш (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига асосан) бўйича тегишли чоралар кўрилди ва тизимли ишлар олиб борилди.

Жумладан, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан мактаб формаси ишлаб чиқарувчи 200 дан зиёд корхоналарнинг ҳудудлар кесимида рўйхати шакллантирилди ва тасдиқланган мактаб формасини ўз вақтида ҳамда сифатли ишлаб чиқаришни ташкил этишга қўмаклашиш мақсадида “Шарқ либослари” Дизайн маркази томонидан ҳар бир ўлчам учун андозалар ишлаб чиқилган ва технологик жараённи тўғри ташкил этиш ҳамда хом-ашё сарфи бўйича корхоналар мутахассислари учун (технолог, конструктор ва ҳоказо) 2018 йил ноябр ойидан 1 ойлик махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 18 июнида Вазирлар Маҳкамасининг 509-сон қарори тасдикланди.

Бугунги кунга келиб республиканинг барча ҳудудларда жойлашган ишлаб чиқарувчилар томонидан ягона мактаб формасини ишлаб чиқариш бошлаб юборилган ва маълум қисми ишлаб чиқариш жараёнида. Бунда аксарият корхоналар ўз маблағлари ва банк кредитларидан фойдаланиб технологик ускуна, хом ашё ҳамда аксессуарлар сотиб олинди.

Тармоқ корхоналари томонидан қилинаётган мурожаатларда ишлаб чиқарилган мактаб формасини истеъмолчиларга етказиб беришда ва формалар харидини ташкил этишда қийинчиликларга дуч келиши масаласи кўтарилган.

Уюшма томонидан корхоналарни мурожаатларини ижобий кўриб чиқилишида амалий ёрдам бериш, жумладан:

- ишлаб чиқарилган мактаб формаларини 2019-2020 ўқув йилидан босқичма-босқич жорий этилиши ҳамда бу жараённи амалга оширишда мактаб формасини ягона андоза бўйича ишлаб чиқарган ва шакллантирилган рўйхатдаги корхоналар маҳсулотлари биринчи навбатда сотиб олинишига эътибор қаратиш;

- барча худудларда мактаб формаси савдосини ташкил этилишида маҳаллий ҳокимликларга кўрсатма берилишини сўраб мурожаат қилинди.