“O‘zto‘qimachiliksanoat” уюшмаси делегацияси Хиндистоннинг Деҳли шаҳрида “Global Textile Conclave  – 2018” халқаро тўқимачилик конференциясида иштирок этди.

Жорий йилнинг 27–29 ноябрь кунлари Ҳиндистон тўқимачилик саноати конфедерацияси таклифига биноан “O‘zto‘qimachiliksanoat”  уюшмаси делегацияси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси иштирокида Деҳлида Global Textile Conclave – 2018 халқаро тўқимачилик конференциясида иштирок этди.

Маълумот учун: ҳинд тўқимачилик саноати ишлаб чиқарувчилари конфедерацияси (Confederation of Indian Textile Industry – CITI) Ҳиндистон тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг етакчи саноат палаталаридан бири хисобланади, 17та йирик минтақавий саноат уюшмалари ва корпоратив аъзодан иборат бўлиб, бутун хўжалик занжирини (пахтачиликни) ўз ичига олади. CITI миллионлаб фермерларни, 100 млн. ишчи кучини, 1,3 млрд. маҳсулотни, истеъмолчиларни бирлаштиради. CITI аъзолари умумий йиллик айланмаси тахминан 30 миллиард долларни ташкил этади.

CITI Ҳиндистон ҳукумати ва саноат ўртасида интерфейс сифатида ишлайди. Ҳукуматга сиёсий ресурсларни тақдим этишда ёрдам беради ва шу билан бирга тўқимачилик ва тикув секторини қўллаб-қувватлайди, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.

Ташрифнинг мақсади Ҳиндистон тўқимачилик компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат булди.

Тадбирда тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноатининг 1000 дан ортиқ вакиллари, шунингдек Ҳиндистон ҳукумати аъзолари – Ҳиндистон вице-президенти Венкаяй Наиду (Venkaiah Naidu), Ҳиндистон тўқимачилик вазири Смрити Зубин (Smriti Zubin Irani) иштирок этди.

Конференция тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотларининг рентабеллигини ҳамда барқарор саноатни ривожлантириш учун инновацияларни ривожлантиришга бағишланди.

Анжуманда “O‘zto‘qimachiliksanoat” уюшмаси ва Ҳинд тўқимачилик саноати конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шартнома ўзаро ҳамкорлик орқали илмий-инновацион ривожланиш салмоғини ошириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ҳинд инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистонда уртасида инвестицион алоқаларини кенгайтириш мақсадида махсус кўргазмалар ва мода намоишларини ташкил этишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 25 сентябрдан 1 октябргача Ҳиндистонга амалга оширган расмий ташрифи чоғида Уюшма раиси И.Ҳайдаров бошчилигидаги делегация хам Ҳиндистоннинг бир каторн йирик тукимачилик компаниялари билан учрашувлар ўтказган эди.