2018 йил 11 июнда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси билан хамкорликда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан тасдиқланган Иш режасига асосан “FRESH STYLE” масъулияти чекланган жамияти ишчи-ходимлари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Маҳсулот сифати ҳамиша эътиборда” ва “Корхоналарда қулай иш шароити” мавзуларида ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бош мутахассиси Умида Мансурова ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакиллари Сардор Одинаев, Зиёдулла Ҳакимовлар ўз маърузаларида истеъмолга тақдим этилаётган маҳсулотлар аввало инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслигига ҳар бир ишлаб чиқарувчи масъуллиги, истеъмолчи харид қилган маҳсулоти тегишли меъёрий ҳужжатларга тўлиқ жавоб бериши кераклигига эътибор қаратилди.

Хусусан, маҳсулот қадоғидаги ёзувда аввало озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари қайси давлатга тегишлилиги, ишлаб чиқарган корхона номи, тайёрланган сана, сақлаш шартлари, яроқлилик муддати ва ундан фойдаланиш тартиб-қоидалари қайд этилган бўлиши, мабодо харид қилинган маҳсулотдан кўзланган мақсадда самарали фойдаланиб бўлмаганда истеъмолчи қандай йўл тутиши кераклиги ҳақида тадбирда маълумотлар бериб ўтилди.

Шуниндек, корхоналарда иш берувчи томонидан яратилаётган шароитлар, жумладан транспорт, озиқ овқат маҳсулотлари, махсус кийим кечак билан таъминланиши йўлга қуйилган. Корхонада бўлиб ўтадиган республиканинг барча миллий байрамлари кенг нишонланиши, авалламбор рамазон ойи кунларида, беморлардан, ижтимоий кам таъминланган оилаларни ахволидан доимий равишда хабар олиб келмоқда.

Тадбир натижасида ишчи-хизматчилар билан қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди ва яхши таъсиротлар қолдирилди.