Ҳурматли юртдошлар,

Азиз тўқимачилик саноати вакиллари!

Бугун энг азиз ва муқаддас байрамимиз - Республикамиз Мустақиллигининг 28 йиллиги кунида Сиз азизларни, Сизлар орқали бутун Тўқимачилик саноати вакилларини, Фидоий ва заҳматкаш ҳодимларини, ҳорижий ва маҳаллий инвесторларни, қули гул тикувчи опа-сингилларимизни  энг улуғ айём билан чин қалбимиздан самимий қутлашга ижозат бергайсизлар.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан Давлат Мустақиллигинг 28 йиллигини нишонлашда таъкидлаган  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори ўзида эзгу ғояни мужассам этган. Мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва қишлоқларида истиқлол шарофати ила бугун ўзгача шукуҳ ва файз ҳукм сурмоқда.  

Мустақилликнинг 28 йиллиги, ҳар бир жабҳада бўлганидек Тўқимачилик ва тикув трикотаж тармоғида ҳам улкан ўзгаришлар ва бунедкорлик йили бўлди. Биз, бугун, ғурур ва ифтиҳор билан тўқимачилик саноатини - ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот экспорти, инвестицион жозибадорлик, энг олис қишлоқларда янги корхоналар барпо этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда республика иқтисодиётининг энг илғор тармоқларидан бирига айланганини таъкидидлаб ўтмоқчимиз. Корхоналар технологик қуввати ва ижтимоий шарт-шароит яратиш жиҳатидан эса дунёда биринчилардан ҳисобланади.

Энг қувонарли жиҳати шундаги – йиллар давомида пахта хом-ашё базаси ва йирик пахта экспортер-давлати сифатида қаралган Ўзбекистон,  Мустақиллик йилларида олиб борилган оқилона сиёсат туфайли тўқимачилик соҳасида улкан ютуқларга эришди: пахта хом-ашёси маҳаллий корхоналарда тўлиқ қайта ишланиб, юқори қўшилган қийматли тайер тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш йулга қўйилди.  Ҳозирда маҳсулотлар экспорти 2.0 млрд долларни ташкил этмоқда. Мақсадимиз эса 2025 йилга келиб тайер маҳсулот экспортини 7.0 млрд. долларга етказишдир.

Ҳар йили тўйга туёна сифатида “Ўзтўқимачилисаноат” уюшмаси ва тармоқ корхоналари томонидан Мустақиллик байрами арафасида янги корхоналарни ишга тушириш урфга айланган. Бу йил ҳам анъанадан четлашмаган ҳолда Андижон вилоятида (“Tillo Wool Tekstil”, “Al-Hakim Textile” ), Бухоро вилотида (“BTC Claster” пахта-тўқимачилик кластери), Тошкент вилоятида (“Узтекс Групп” буйёк фабрикаси, “Chinoz Textile” пахта-тўқимачилик кларстери ), Жиззах вилоятида (“Arnasoy Gold Tekstil”, “Paxtakor Gold Teks”), Самарканд вилоятида (“”Samarqand Euro Asia Textile” МЧЖ), Тошкент шаҳрида Uz-Kor Textile Techno Parkи ишга туширилади.

Албатта, бу улкан ютуқлар Сиз азиз тўқимачилик саноатининг чинакам фидоийларисиз амалга ошириш мумкин эмас. Сизларнинг тинимсиз меҳнатингиз, янгиликка интилишингиз, халқпарварлигингиз туфайли бугун юртимизда 7 мингдан зиед корхона ташкил этилиб, 200 минг дан ортиқ ватандошларимиз соҳада хизмат қилиб келишмоқда. Фидокорона меҳнатингиз Ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътироф этилиб, 19 нафар тармоқ ишчи ва хизматчилари Давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлишди.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, барчангизни энг улуг ва энг азиз байрам билан чин юракдан муборакбод этамиз! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилаймиз. Осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

 

Ҳурмат билан ,

“Ўзтўқимачиликсаноат” жамоаси