“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан 2018 йил 21 ноябрда ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Уруғчиликни ривожлантириш маркази, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва бир қатор ташиклотлар, идоралар, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари, олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сон ҳамда 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур Қарорларни ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш - 2018 йилда эришилган натижалар таҳлили ва 2019 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар” мавзусида амалий семинар ташкил қилинди.

Ушбу семинарнинг асосий мақсади пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерларининг замонавий усулларини шакллантириш ҳамда тизимли инновацион технологияларни жорий этишдан иборат.

 

Қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш соҳасида энг аввало, мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи «Ақлли қишлоқ хўжалиги» концепциясига асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий синалган шаклларини жорий этиш, аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини максимал даражада автоматлаштириш, ҳосилдорликни жиддий ошириш ва молиявий кўрсаткичларни яхшилаш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишга кўмаклашиш каби вазифалар вазирликнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Семинар иштирокчилари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд муаммолари, уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида ўзларига батафсил маълумотлар олинди ва муаммоларни ечишда илм, фан билан уйғунликда амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Ўзбекистонда пахта етиштириш ва уни йиғиб-териб олишда жараёнида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари ўтган даврга нисбатан 46 фоизга қисқариб, 2018 йилда бор йўғи 7 фоизни ташкил этганлиги Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан маълум қилиниб, пахтачилик соҳасида кластер тизимининг жорий этилиши, пахта терими учун белгиланган пул ҳамда бошқа моддий рағбатлантиришлар миқдори сезиларли даражада ортганлиги бунинг асосий сабаблари сифатида эътироф этилди.