2019 йил 12 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги  ташаббуси билан  “Либос-маънавий гўзаллик тимсоли” шиори остида йирик  маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида  мамлакатимиз дизайнерлари томонидан яратилган миллий анъанавий либослар намойиши бўлиб ўтди.

Републикамиз етакчи мода марказларидан бири  бўлган “Sharq liboslari Dizayn markazi” МЧЖ  ўзбек халқининг миллий, қадимий ва тарихга бой булган миллий услубдаги  замонавий либослар тўпламлари билан  иштирок этди ҳамда диплом ва қимматбахо совғалар  билан тақдирланди.