Жорий йилнинг 29 июнь куни “Халқаро савдо ва солиқ ислоҳотлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда вазирликлар, тармоқ идоралари, ассоциациялар, илмий-тадқиқот институтлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналари ва савдо компаниялари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари иштирок этди.