Савол: Корхонамиз кичик корхона хисобланиб, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонамиз балансида бино-иншоатлар мавжуд эмас. 2019 йил 1 январга қадар 5 % ягона солиқ тўлар эдик. Корхонмизни йиллик айланмаси 3,2 млрд.сўмни ташкил қилганлиги сабабли ҚҚС тўлов турига ўтишимиз лозим бўлади.  Агар корхонамиз ҚҚС тартибига ўтадиган бўлса, махсулот нархининг шаклланиўшига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Корхонамизда ишлаб чиқарилган 2 хил турдаги эркаклар футболкаси мисолида тушинтириш берсангиз хурсанд бўлар эдик. Олдиндан рахмат.

Жавоб: 

Корхонангиз томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибини қўллаганда Солиқ кодексининг 218-моддасига асосан бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи сўммасини аниқлашда товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҳақиқатда олинган ва (ёки) солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғининг сўммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, корхонангизда ишлаб чиқилаётган махсулотлар таннархининг шакилланишини таҳлил қилиб боришингиз мақсадга мувофиқдир. Бунда таннарх шаклланишида ҚҚС билан харид қилинган хом-ашё ва хизматларнинг улишига алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Сиз тақдим қилган калкуляция бўйича янги солиқ концепцияси бўйича қуйидагича ўзгаришларни кўришимиз мумкин: