Савол: Корхонамизга ип газлама асосан четдан импорт қилинади. Табиийки, кириб келаётган махсулотга белгиланган тартибда солиқ тўланади. Лекин қўшимча тарзда ягона 5 фоизли солиқ ҳам тўлаймиз. Агар биз янги ҚҚС тартибига ўтсак, бизга қандай солиқ имкониятлари яратилади ?

Жавоб: Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибини қўлловчи корхоналар Солиқ кодексининг 218-моддасига асосан импорт қилинган хом-ашё ва материаллар бўйича божхона расмийлаштируви жараёнида тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Масалан. Ягона солиқ тўловини тўловчи корхона томонидан 1000 сўмга хом-ашё материалларини импорт қилди. Импорт қилишда божхонага 20 фоиз, яъни 200 сўм ҚҚСни тўлади ва корхонага мазкур хом-ашё материаллари 1200 сўмга (1000+200) кирим қилинди. Корхона томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетган харажатлари ва устамаси 300 сўмни ташкил қилди ҳамда тайёр маҳсулот нархи 1500 сўмни (1200+300) ташкил қилди. Ундан 5 фоиз ягона солиқ тўлови ҳисобланиб 75 сўм (1500*5%) бюджетга тўлайди.

Энди ушбу ҳолатни ҚҚС тўловчиси мисолида кўриб чиқамиз. ҚҚСни тўловчи корхона томонидан 1000 сўмга ҳом-ашё материалларини импорт қилди. Импорт қилишда божхонага 20 фоиз, яъни 200 сўм ҚҚСни тўлади ва корхонага мазкур хом-ашё материаллари 1000 сўмга кирим қилинди 200 сўм ҳисобга олинди. Корхона томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетган харажатлари ва устамаси 300 сўмни ташкил қилди ҳамда тайёр маҳсулот нархи 1300 сўмни (1000+300) ташкил қилди. Ундан 20 фоиз, яъни 260 сўм ҚҚС ҳисобланди. Бунда бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси 60 сўмни (260-200) ташкил қилади. Сабаби хом-ашё материалларини импорт қилиш жараёнида тўланган ҚҚС суммаси (200) чегириб ташланади.

Маълумот учун, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи корхоналар Солиқ кодексининг 2263-моддасига асосан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш механизмини қўллаш ҳуқуқига эга эмас.