Сурхондарё вилоятида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш дастури бўйича умумий қиймати- 121 млн.долларга. тенг 11 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, тўқимачилик саноат маҳсулотлари экспорт салоҳияти - 48,0 млн. долларга етказилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида 3170 нафар янги иш ўрни яратилади. Шунингдек вилоятда пахта толасини қайта ишлаш даражаси 2020 йилга бориб 94,0 фоизга етказилиши назарда тутилмоқда. Шунингдек, вилоятдаги ер майдонларининг 63,5 фоизини пахта тўқимачилик кластери ташкил ташкил қилмоқда. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель - 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Вилоятдаги ташрифи чоғида Давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги саноат корхоналарининг тақдимотини ўтказиш ваZIF TEХTILE МЧЖ тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини фаолияти билан танишиш мақсадида 2019 йил 1 май куни корхонага борди. Ташриф давомида корхона фаолияти, ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар билан бирга кўзлари ёниб турган 600 нафар хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлари билан танишиб юқори баҳо бердилар. Келгусида иш ўрниларни 1000 нафарга етказиш бинодан тўлиқ қувват билан фойдаланиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар бердилар. Шунингдек, корхонада пахта тўқимачилик кластерининг тўлиқ тизимини яратиш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқ берилди.

Давлатимиз Раҳбари ташриф буюрган ZIF TEХTILE МЧЖ тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси Термиз шаҳрида бунёд этилди. Корхона 2019 йил апрель ойида 16,6 млн. доллар эвазига барпо этилган бўлиб қурилиш-мантаж ва хом-ашё материаллари учун 6,6 млн доллар, банк кредити ҳисобидан 10,0 млн долларга асбоб-ускуналар (Германия, Туркия, Италия) олиб келиб ўрнатилди. Натижада 600 нафар янги иш ўрни яратилди. Ишлаб чиқарилаётган тикув-трикотаж ва джинси маҳсулотларини ички бозорни таъминлаш билан бирга ташқи бозорга ҳам сотиш йўлга қўйилмоқда.

Сурхондарё вилояти Денов туманида  2019 йил 3 май куни “Ғўза экинларининг илдиз чириш касалликлари ва қатқалоқ босиш жараёнларини олдини олишда агротехника қоидаларига риоя қилиш” мавзусида ўқув-семенари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 19 сентябрдаги 744 қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти Денов туманидан 10388 га ер майдони ажратилиб “Сурхон сифат текстиль” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери корхонаси ташкил этилди. Бугунги кунда ер майдонларига тўлиқ чигит экилган бўлиб, шундан, 2000 минг гектар чигит экилган ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси асосида ғўзани суғориш ташкил этилмоқда.

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Сурхон сифат текстиль” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери корхонаси пахта далаларини ўрганган ҳолда Денов туманидаги МТПнинг очиқ-биносида ташкил этилди. Ўқув-семенарига “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бўлим бошлиғи С.Таджиев, Микро-организмлар самараси илмий тадқиқот маркази бош директори Б.Байжанов, Тошкент Аграр университети илмий ходими А.Собиров, Денов тумани Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари И.Саидаҳмедов, “Сурхон сифат текстиль” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери корхонаси масъул раҳбари А.Хожиқулов, кластер ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этишдилар.

Ўқув-семенарида олимлар ва соҳа мутахассислари томонидан ғўза экинларининг илдиз чириш ва қатқалоқ босиш жараёни юқори эканлиги, шунинг учун зудлик билан қатқалоқни юмшатиш, ғўза қатор ораларини культивация қилиш ва илдиз чиришини олдини олиш мақсадида кимёвий препаратни кечиктирмасдан далаларга сепиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар берилди.

Ғўза илдизи чиришини олдини олиш бўйича кимёвий препаратни кечги вақтда сепиш самараси юқори бўлиши;

Қатқалоқни зудлик билан юмшатиш учун ғўза қатор ораларини культивация қилишда юмшатиш агрегатларни ўрнатган ҳолда амалга ошириш тавсия этилди.

Ушбу жараённи барча пахта тўқимачилик кластерларига жорий этиш ва назоратга олиш таклиф этилади.