Талабаларнинг назарий билимни мустаҳкамлашда амалиёт муҳим ўрин тутади.

“Узтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда 2-3 курс талабаларининг жами 650 нафари Республикадаги 285 та тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари билан келишилиб, ёзги малакавий амалиётини ўташ учун юборилди.

Амалиётни ташкил этишдан олдин, тармоқ корхоналари ва институт ўртасида амалиёт ўташ бўйича шартномалар имзоланди ва ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилди. Уюшма томонидан корхоналарда талабаларнинг амалиёт ўташлари учун зарурий шароитлар яратилиб, раҳбарларининг маъсуллигини ошириш бўйича тушунтирув ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.