Бугунги кунда мамлакатимиз тўқимачилик саноати нафақат юқори суръатларда ривожланаётган, балки экспортни барқарор ошириб бораётган, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилаётган ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация ва тубдан техник-технологик жиҳатдан янгилаб бораётган тармоқ сифатида ажралиб туради. Сўнгги йилларда тўқимачилик саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб бормоқда ва мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши сезиларли даражада ошмоқда.

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Халқаро пресс-клубда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раҳбарлари билан очиқ мулоқотда мана шу жараёнлар муҳокама қилинди. Бугунги кунда мамлакатимизда тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати миллий иытисодиётнинг стратегик муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғидир. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги "Тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотларини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида белгиланган "Йўл харитаси"даги вазифаларни жорий йилда изчиллик билан амалга оширди.

Джасур Рустамбеков – Бошқарув Кенгаши аъзоси

Тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш учун ип-калава ишлаб чиқарувчи хорижий ва қўшма корхоналар ташкил этилди ва улар замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Саноат корхоналари томонидан 80 га яқин янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштрилди. 80 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Тўқимачилик корхоналарининг 70 фоиздан ортиғида ISO, EKO тизими жорий этилди.

Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг йирик истеъмолчилари Россия, Хитой, Қозоқистон, Туркия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳисобланади. Уларга экспортни 55 та давлатда жойлашган етказиб берувчи корхоналар амалга оширади. Уюшма маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда тармоқлар ва ҳудудий корхоналар, экспорт фаолияти билан шуғулланувчи муассасалар ҳудудида мониторинг ва таҳлиллар олиб боради.

Бахтиёр Мухаммадсаидов – “Ўзтўқимачилисаноат” уюшмаси раиси ўринбосари

Тўқимачилик маҳсулотлари логистикасини янада такомиллаштириш мақсадида "Ўзқишлоқхўжаликмаҳсулотлари" ассоциясияси таркибида тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ва тўлдириш, ишлаб чиқарувчиларнинг транспорт харажатларини камайтириш ва транспорт таърифларини оптималлаштириш учун самарали логистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқмоқда. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги, давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ўзбекистон темир йўллари" АК, Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти, Халқаро транспорт ва логистика компаниялари ассоциацияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Шунга мувофиқ қатор шартномалар имзоланди ва юкларни ташиш учун мақбул таърифлар жорий этилди. Таъкидлаш жоизки, "Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештам-Қашғар" транспорт каридорининг ишга туширилиши маҳсулотларни етказиб бериш муддатини уч кунгача камайтирди ва транспорт харакатларини 30 фоизгача қисқартириш имконини берди.

Ўткир Рўзиев – “KHANTEX group” кластер-корхонаси ижрочи директори

Мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан жорий этилган кластер усули пахтачиликни ва тўқимачилик саноатини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Бу тизим пахта етиштиришдан бошлаб тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олади. Тажриба биринчи йилда 164 минг гектар майдонни қамраб олган 20 та туманда ташкил этилди. Гуруҳларда ҳосилдорлик фермер хўжаликлари билан таққослаганда 5-10 центнерга юқори бўлди. Янги гуруҳлар томонидан ташкил этилган 41 та корхонада 23 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди. 2019 йилда далалардаги йиғим-теримнинг 51 фоизини қамраб оладиган  61 та гуруҳ ташкил этилади. 133 та тумандан 70 таси кластер тизимига ўтади.

 

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси матбуот хизмати