Мамлакатимиз тўқимачилик саноати учун замонавий билим ва кўникмаларга эга, интелектуал салоҳиятли, мақсадга интилувчан ва соҳани ривожланишига ўзининг муносиб хиссасини қўша оладиган кадрларни тайёрлашда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти етакчи олий таълим муассаси ҳисобланади.

Жорий йил ушбу таълим муассасасини 79 нафар иқтидорли ёшлар магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади.

Шу муносабат билан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакиллари 7 июл куни институтда Магистратура мутахассислиги бўйича “Битирувчи-2018” тантанали диплом топшириш маросимида иштирок  этиб, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда битирувчиларга ўзининг миннатдорчилигини изхор этди.

Тадбирда уюшма вакиллари, битирувчи магистрлар Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган таълим тизимидаги ислоҳотларнинг янги сифат босқичига кўтариш борасидаги ишларида, тўқимачилик ва енгил саноат соҳаларининг барқарор ривожланишида, халқимиз турмуши фаровонлигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдиришди. Тадбир сўнгида талабаларга магистрлик дипломлари топширилди.