Ўзбекистон Республикаси Прзидентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сонли Фармонида “таълим муассасаларининг ўқув дастурларини тармоқнинг замонавий ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш” вазифаси белгилаб берилган.

Жорий йил бошидан “Узтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакиллари, корхоналар раҳбарлари ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти профессор-ўқитувичлари билан ҳамкорликда бакалавр ихтисосликлари бўйича малака талаблари, ўқув дастурлари ва фан дастурларини кадрлар бюртмачиларининг талабларига мувофиқлаштириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди. Жами 17 та ихтисосликлар бўйича ўқув режалари корхоналар ва мутахассислар иштирокида қайта кўриб чиқилди ва кадрлар истеъмолчиларига мувофиқлаштирилди. Янги таклиф этилган ўқув режасида амалдаги ўқув режага нисбатан кадрлар истеъмолчилари талабига кўра қуйидаги ўзгартиришлар қиритилди: ўқув режанинг назарий ва амалий таълим соатлари 134 ҳафтадан, 120 ҳафтага қисқариб, малакавий амалиёт 13-16 ҳафтадан 30 ҳафтага оширилди. Малакавий амалиёт даври фақат ёз ойларида ташкил этилган бўлса, янги ўқув режаси бўйича кадрлар буюртмачиларининг талабига кўра мавсумийлик эътиборга олинди ва йил давомида амалиёт ўташ режалаштирилди.

Кадрлар буюртмачилари бўлган тармоқ корхоналарининг талабларидан келиб чиққан холда ўқув фанлари сони 40-46 тадан, 35 тага камайтирилди, ўқув режадаги жами соатларга нисбатан танлов фанларининг соатлари 2-8 фоиздан 15 фоизга оширилди. Танлов фанларига корхоналар ва талабаларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда янги фанлар киритилди.