Жорий йилнинг 1 март куни соат 18:30 да GroundZero Technoplazaда Бангладешлик таниқли эксперт иштирокида тўқимачилик саноати бўйича ахборот семинар бўлиб ўтади. Семинарни "Best Sourcing" бош директори,  "Bangalore RMG Centre" президенти жаноб Меҳди Маҳбуб олиб боради.

Семинар давомида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш борасида сўз боради. “Бангладеш тўқимачилик саноати: ўтмиш, бугун ва келажак – Ўзбекистон учун дарслар” мавзусидаги тақдимот Бангладешнинг ўзига хос йўли мисолида бўлиб ўтади. Икки мамлакатнинг тўқимачилик соҳасидаги имкониятлари қиёсланиб, афзалликлар ва камчиликлар муҳокама қилинади. Ўзбекистонда соҳа давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, тўқимачилик ва тикув-трикож саноатига қатор имтиёзлар берилгани ва маҳаллий хом ашё базасининг мавжудлиги экспертлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Шунингдек, энг сўнгги халқаро стандартлар бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилади. Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбир тўқимачилик саноати соҳасида хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва алмашиш учун муҳим қадамдир.  

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан "Bangalore RMG Centre" билан ҳамкорликда ташкил этилаётган семинарни эксперт инглиз тилида олиб борилади ва синхрон таржима йўлга қўйилади. Учрашувга мутахассислар, журналистлар ва соҳага қизиққан барчани таклиф этамиз!

 

Сана ва вақти: 01.03.2019 й, соат 16:30

Ўтказилиш жойи: GroundZero Technoplaza

Манзил: Яшнабод тумани, Темур Малик кўчаси, 146 уй. (“Авиатор” супермаркети).

Маълумот учун телефон: +998 90 727 98 20

 

 

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси матбуот хизмати