Жорий йилнинг 24-28 декабр кунлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси таклифига биноан, "Rimtex Idustries" компанияси раҳбари Палкес Пармар бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюришди.

Ташриф давомида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, унда импорт ўрнини босувчи тўқимачилик ускуналарини ишлаб чиқариш  лойиҳасининг амалга оширилиши борасида сўз борди.

Томонлар лойиҳани амалга ошириш муддатлари, янги корхонанинг жойлашуви, шунингдек, МДҲ мамлакатлари бозорларида экспортни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди. Музокаралар якунида хорижий корхонани рўйхатдан ўтказиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳанинг бошланиши ҳақида,  хусусан,  тўқимачилик ускуналари учун эҳтиёт қисмлар (ҳавзалар, эҳтиёт қисмлар) бўйича келишувга эришилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ушбу лойиҳа 2019 йилнинг иккинчи чорагида "Ангрен" эркин саноат ҳудудида амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу асбоб-ускуналарнинг Ўзбекистонга импорти йилига 3,0 млн доллорни ташкил қилади.

Маълумот учун: 1991-йилда ташкил этилган "Rimtex Idustries" Ҳиндистонда тўқимачилик технологиялари учун таркибий қисмлар ишлаб чиқаришда етакчи бўлиб, унинг йиллик ишлаб чиқариш қиймати 150 миллион доллардан ортиқ. Компаниянинг 55 та мамлакатда ваколатхоналари мавжуд.