2019 йил 17 майда “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси самарадорлигини оширишда маркетинг концепцияларидан фойдаланиш” мавзусида Наманган мухандислик-технология институтида Ҳалқаро анжуманда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Мазкур анжуманда 6 та давлатлардан 10 дан ортиқ хорижий ва республика ташкилотлари иштирок этилди ҳамда жами 120 дан ортиқ маърузалар қабул қилинди. Келиб тушган маърузалар АҚШ, Россия Федерацияси, Украина, Белорус давлатларидан ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари, вазирликлар ва уюшмалардан юборилди.

Конференция ялпи мажлиси ва шўъбалар бўйича маърузалар ўтказилди. Конференцияга бир қанча хорижий ва Республика ОТМ ва илмий тадқиқот муассасалари олимлари, тўқимачилик ишлаб чиқариш кластер корхоналари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ва Наманган мухандислик-технология институти билан хамкорликда ташкиллаштирилди. Шунингдек,

Филип Котлер - АҚШ университети профессори, “Маркетинг” фанини асосчиси (видео йўлланма);

Dani, Raviprakash - Gene Scan Inc., Houston, USA (проффесори);

С.С. Ғуломов - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, иқтисод фанлари доктори;

С.Одинаев - “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бўлим бошлиғи;

М.А. Икрамов – Тошкент Давлат иқтисодиёт университети профессори;

Ф.Рахимов – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бўлим бошлиғи, т.ф.д.;

А.А. Фаттахов – Тошкент Давлат иқтисодиёт университети профессори, и.ф.д. томонидан маърузалар қилинди.

Ушбу анжуманда тўқимачилик саноатида мавжуд муаммолари ва келгусидаги режалари, илм-фан билан мазкур тадбирларни хамкорликда ишларни амалга оширилишида келишиб олинди.

 

http://nammti.uz/post/4828