Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил январь ойида Германия Федератив Республикасига ташрифи арафасида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси Франкфуртда "Heimtextile 2019" халқаро уй тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этиш билан мавсумни бошлади.

Маълумот учун: Heimtextil (International Trade Fair for Home and Contract Textiles) уй тўқимачилик маҳсулотлари ва ички безатиш матолари халқаро кўргазмаси бўлиб, у 1971 йилдан бери ҳар йили ўтказилади.

"Heimtextile 2019" кўргазмасида дунёнинг 135 мамлакатидан келган 70 мингдан зиёд меҳмон иштирок этади. Иштирок этаётган компанияларнинг умумий сони 2970 дан ошиқни ташкил этади.

Ҳар йили "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси корхоналари "Heimtextile" ишида фаол қатнашиб келмоқда. 2018 йилда Уюшма "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" миллий стенди билан иштирок этди, кўргазма натижаларига кўра тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 3,7 миллион долларлик шартнома тузилди.

Кўргазмада “Узтекс Групп” корхоналари томонидан “Fadolli Ricci” бренди остида маҳсулотлар намойиш этилади. Корхонанинг йиллик қуввати 7 минг тонна момик мато ёки 14 миллион дона. тайёр момик махсулотни ташкил этади. Айниқса, ушбу кўргазма учун компания уй тўқимачилик маҳсулотлари (сочиқлар, ҳаммом кийимлари, покрывало, дастурхон) нинг эксклюзив дизайни ишлаб чиқилди.

Хоразм вилоятида жойлашган "Бахмал Групп" компанияси ўз йўналишига оид уй тўқимачилик маҳсулотларини тақдим этади. Бундан ташкари. Uztex Home бренди остида компаниянинг янги маҳсулотлари – трикотаж матолар, чойшаблар, сочиқ қопламалар ва бошқаларга ҳам Европа бозорида талаб юқори.

Ташриф чоғида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хамда Узбекистоннинг Франфуртдаг и Бош консуллиги  кумагида  Германия тўқимачилик саноати вакиллари, Германия Тўқимачилик машиналари ишлаб чиқарувчилари конфедерацияси (VDMA), Германия тайер тикув махсулотлари ишлаб чиқарувчилари конфедерацияси, Штуттгарт савдо палатаси ва Кёлн тўқимачилик импортчилари вакиллари билан бир қатор тақдимотлар ва учрашувлар ўтказиш, Германия тўқимачилик машиналарининг йирик ишлаб чиқарувчилари Karl Mayer, Bruekner ва бошқаларга ташриф буюриш режалаштирилган.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг матбуот хизмати