Жорий йилнинг 6 декабрь соат 10:00 да “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Корея Республикасининг Геонжи Даэжин технопарки ҳамкорлигида Узбекистон-Корея Тўқимачилик Технопарки фаолиятига бағишланган бизнес бирифинг бўлиб ўтади (манзил: “Бобур” бизнес маркази 8-қават). 

Тадбирда Корея технопаркининг делегацияси вакиллари, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти раҳбарлари, тўқимачлик корхоналари ва ОАВ вакиллари иштирок этади. 

Брифинг давомида Жанубий Кореялик экспертлар гуруҳи томонидан иштирокчиларга Тошкентдаги тўқимачилик технопарки фаолияти ва вазифалари, мамлакат тўқимчилик саноатини ривожлантиришдаги ўрни ҳақида маълумотлар тақдим этилади.
Бундан ташқари брифинг якунида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Геонжи Даэжин технопарки ўртасида тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши ва шу йилнинг ноябрь ойида Корея Республикасида амалиётни муваффақиятли якунлаган соҳа мутахассисларига сертификатлар топшириш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Инновацион тўқимачилик ва кадрлар тайёрлаш соҳасига бағишланган бизнес брифингга ОАВ вакилларини таклиф этамиз.