2019 йил 12 апрель куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида давлат-хусусий шерклик соҳасида меморандум имзоланди. 

Келишувни мақсади давлат-хусусий шерикчилик асосида соҳада кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш, интелектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш, томонларнинг амалий тажрибаси ва ёшларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини тўқимачилик саноатини ривожлантириш учун тадбиқ этишдан иборат. 
 
Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: 

Республикада етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш,  
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги тармоқ институтлар профессор-ўқитувчилари, Уюшма ва корхоналарнинг етакчи мутахассислари, ихтисослашган кафедраларнинг илмий ходимлари, тегишли институтнинг докторантлари ва магистрлари киради; 
ўзаро ҳамкорликда кадрларни истеъмолчилар талабларига мувофиқ давлат таълим стандартларига, ўқув режаларига ва ўқув дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; 
ҳамкорлик асосида тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича семинарлар, давра суҳбатлари ва конференциялар ташкил этиш; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бевосита ишлаб чиқариш объектларида хорижий компанияларнинг ўқув-ишлаб чиқариш кластери иштирокида таълим жараёнини амалга оширишни ташкил этиш. 
 
Ҳамкорликни амалга оширишда: 

Уюшма: 
тўқимачилик, тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришнинг устивор йўналишлари доирасида илмий-тадқиқот мавзуларини таклиф қилиш; 
институт талабаларининг малака амалиёти ва профессор-ўқитувчиларнинг амалий кўникмаларини замонавий жиҳозланган корхоналарда шакллантириш; 
соҳавий институт профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида малака ошириш ва талабаларни ўқишга юборишда ҳамкорлик қилиш; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бевосита ишлаб чиқариш объектларида хорижий компанияларнинг ўқув-ишлаб чиқариш кластери иштирокида таълим жараёнини амалга оширишни ташкил этиш. 

Вазирлик: 
ахборот-таҳлилий материаллар натижаларига асосланган тўқимачилик ва трикотаж саноатини ривожлантиришнинг истиқболли илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича банк тизимини яратиш; 
тўқимачилик, тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг мавжуд интеллектуал салоҳиятларини саноатдаги юзага келадиган муайян муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий таклифларни ишлаб чиқиш йўналишларини ўрганиш;  
уюшма ва тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари ихтисослаштирилган институт кафедралари билан ҳамкорлик муносабатларини мувофиқлаштириш; 
тўқимачилик, тикув-трикотаж саноатининг устивор йўналишларида профессор-ўқитувчилар, илмий ходим-изланувчи докторантлар ва тегишли институтларнинг талабалари иштирокида семинарлар, конференциялар, давра суҳбатларини ташкил этиш ва ҳамкорликда ўтказиш ва ўқув методик ёрдам кўрсатишдан иборат.