Жорий йилнинг 6-10 август кунлари «Ўзтуқимачиликсаноат» уюшмаси таклифига кўра юртимизда Тожикистон Республикасининг тўқимачилик соҳаси вакиллари бизес доираси мехмон бўлмокда. Тўқимачилик делегацияси Тожикистон Республикаси Халкаро Савдо маркази миллий бўлинмаси Раҳбари С.Камолов бошчилигида бўлиб, 28 дан ортиқ тожик корхоналари ўз ичига олган. 

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад тўқимачилик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, экспорт ҳажмларини ошириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбек ва тожик корхоналри ўртасида ўзаро кооперация ташкил этиш, ўзбек тўқимачилик корхоналари тажрибасини ўрганиш ва табдбиқ қилишдан  иборат бўлди.

Ташриф дастурига кўра Тожикистон делегацияси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамда уюшма корхоналари билан учрашувлар ўтказди. Шу билан бирга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган тўқимачилик корхоналари жумладан, “Евротекс Глобал” интеграл кўшма корхонаси, “Ритер Ўзбекистон” , “Бек Мега текстиль”, “Ирода текстиль” каби корхоналар фаолияти билан танишишди.

Шу билан биргаликда 9 август куни Тожикистон делегацияси вакиллари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар билан биргаликда В2В учрашувлар ўтказдилар. Учрашув давомида “Ўзбекистон тўқимачилик сохаси имкниятларига” бағишланган презентация ўтказилди. Унда, Далатимиз раҳбари томонидан яратилган имкониятлар, махсулот ҳажмлари ва турлари ва Узбекистон ва Тожикистон тўқимачилик вакиллари уртасида икки томонлама ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича таклифлар кўрсатиб ўтилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар давлатларимиз ўртасидаги қадимий қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтишди, ва бундай ташрифлар иқтисодий – маънавий хамкорликнинг бир намунаси дея таъкидлашди.

Тожикистон Республикаси тўқимачилик делегация Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.