Жорий йил 9-14 сентябрда бўлиб ўтган “Global Textile Days in Tashkent 2019” йирик халқаро тўқимачилик кунлари доирасида 12 сентябр куни мамлактимиз ва хорижий дизайнерлар иштирокида “Fashion show ready- to -wear collections”номли либосларлар намойиши бўлиб ўтди.

Намойиш тикув-трикотаж соҳасининг барча тармоқларини ўз ичига қамраб олди.

Меҳмонлар эътиборига болалар ва катталар учун мўлжалланган “sport-casual”, “pret-a-porter” йўналишидаги либослар, устки кийимлар ҳамда махсус кийимлар намойиш этилди.

Шунингдек, ушбу намойишда “SAMO”, “Elegant Garment” , “BUKA”, “Jakkard”, “KURAMA – VOSTOK”, “Sharq liboslari Dizayn markazi”, “ IDEAL”, “Molto Caldo”, “Glory Сollection” “Nuk style”, “Black Yak”  , “Within 24” чиқишлари барчада қизиқиш уйғотди.

Барча либослар ўзида миллийлик, замонавийлик, қулайлик каби хусусиятларни акс эттириб, ҳар бир чиқиш такрорланмас элементлар, аксессуарлар, ранглар уйғунлиги ва йўналишлари билан ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан махсус “Диплом” билан тақдирландилар.