Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомилаштириш концепцияси туғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармони ҳамда 2018 йил 20 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида янги қабул қилинган солиқ сиёсати концепциясини амалиетга тулиқ тадбиқ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида йирик акциядорлик жамиятлари ва хўжалик бирлашмалари Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари билан биргаликда ўз тасаруффидаги корхоналарнинг масъул ходимлари учун семинар тренинглар утказиш зарурлиги кайд этилди.

       Юкоридаги масалаларни ҳал этиш мақсадида 2019 йил 9 январ соат 15:00да Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биносида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти томонидан кенгайтирилган йиғилишида иштирок этишингизни сураймиз.

Манзил: Тошкент шаҳри. Яккасарой тумани,Шохжахон кучаси 5 уй,

Тел.: 71 253-06-06   71 202-22-44 (140. 139. 135. 136)