Тўқимачилик соҳаси корхоналарга солиқ, божхона ва молиялаштириш йўналишларидаги имтиёзлар

 

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ.

Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан:

– мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган қурилиш материалларини божхона тўловларидан (бундан қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);

– махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно);

– тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно).

Ушбу имтиёзлар имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан  10 йил муддатгача, жумладан:

– 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;

– 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;

– 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;

– 10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестицияларга – 10 йил муддатга берилади.

 

ИМПОРТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2021 йил 4 июндаги 352-сонли қарорига асосан ишлаб чиқариш ва соҳага инвестицияларни кўпайтириш мақсадида аналоглари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинадиган асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланган.

 

СУБСИДИЯ (2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача):

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари туғрисида”ги 556-сонли қарорига мувофиқ 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган ташкилотларга мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидия ажратиш белгиланган.