“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан 2020 йилнинг асосий натижалари тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

 

2020 йилнинг асосий натижалари, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар.

Жорий йилда республика ҳудудида етиштирилган пахта толасини қайта ишлаш даражаси 100 % га етказилди ва 1,1 млн.тоннани ташкил этиб, тармоқ корхоналари томонидан 850 минг тонна пахта толаси ўзлаштирилди.

  • Пахта учун давлат буюртмалари тизими бекор қилинди. 96 та Пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектардан 2,8 млн.тонна пахта хом ашёси (30,1 с/га) етиштирилди, бу умумий пахта ҳосилининг 90,8 фоиз ҳажмини ташкил этди.
  • 2020 йилда тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғи корхоналари томонидан жами 22,6 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари (ўсиш суръати 119,8 фоиз), 13,9 трлн.сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди (108 фоиз).

Жумладан: ип калава ишлаб чиқариш 629,8 тоннага (ўсиш сураъти 115,8 фоиз), ип газлама 406 млн.кв.м (111,1 фоиз), нотўқима матолар 42,3 млн.кв.м (104,4 фоиз), трикотаж матолар 119,6 минг тонна (105 фоиз), трикотаж маҳсулотлар 427 млн.дона (118,8 фоиз), пайпоқ маҳсулотлари 257 млн.жуфт (118,8 фоиз)га етказилди.

  • Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари 60 дан ортиқ мамлакатларга 1 200 дан ортиқ корҳоналар томонидан 1,9 млрд.долларлик экспорт амалга оширилиб ўсиш суръати 121 фоиз ни ташкил этди. Маҳсулотлар кесимида: калава ип ва бошқа ярим тайёр маҳсулотлар 936млн.доллар, трикотаж мато ва ип газлама маҳсулотлари 254 млн.доллар, пайпоқ ва тикув-трикотаж масҳулотлари 691 млн.долларни ташкил этиб, қўшимча ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспорти 50,2 фоизни ташкил этди. Франция, Австрия, Қувайт, Венгрия, Филиппин, Люксембург ва Греция каби янги бозорлар забт этилиб, Европа Иттифоқи каби мамлакатларга ҳам экспорт амалга оширилди. Айниқса ушбу мамлакатларга тиббий маҳсулотлар етказиб бериш кенг йўлга қўйилди.
  • Бутун дунё бўйлаб тарқалган Covid-19 пандемияси мамлакатимиз ҳудудига кириб энг чўққисига чиққан даврда ҳам тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари биринчи сафларда туриб курашди ва шахсий ва оммавий ҳимоя воситаларига бўлган эҳтиёжларни нафақат тўлиқ таъминлади балки гуманитар ёрдам орқали хорижий мамлакатларга (Россия, Украина, АҚШ, Қувайт ва х.к.) етказиб берди. (кунлик 18,0 млн.дона ҳимоя ниқоблари ва 267,0 минг дона комбинезон ишлаб чиқариш қувватлари яратилди).
  • Маҳалийлаштириш дастури доирасида 1 130 млрд.сўм (4,5 баробар), импортни қисқартириш дастури доирасида 43,4 млн.доллар қийматида маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Мисол учун: Махсус техник тўқимачилик маҳсулотлари, чақалоқ тагликлари, нотўқима мато фильтри сумкалар, автомобил ва электр саноати учун тўқимачилик материаллари, нотўқима фильтр материаллари, шарфлар ва инновацион дизайн бўйича катталар ва болалар учун бошқа хавфсиз трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон-Корея ўқув тўқимачилик Технопарки ишга тушурилиб, интеллектуал мулк объектлари товар белгилари, саноат намуналари, патент, ихтиролар ва бошқаларни халқаро рўйҳатга олиш йўлга қўйилди.

2020 йилда ечимини топмаган муаммоли масалалар ва бажарилмай қолган вазифалар.

Жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган 5,0 минг долларгача бўлган экспорт ҳажмини божхона декларациясини рўйхатдан ўтказмаган ҳолда хисобга олиш.

Республика тўқимачилик ва тикув-трикотаж корҳоналариниг экспорт ва импорт кўрсаткичлари бўйича ташқи савдо операцияларидаги дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари мавжудлиги кўрсатувчи ягона аҳборот тизими (ЕИСВО)га кириш имкониятни бериш масаласи ҳал этилмади, бу хол тегишли таҳлилий  маълумотларни сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан кенгайтирилган савдоларни амалга оширишда «Сotton Campain» коалициясининг республика ҳудудларида  етиштирилаётган пахта ва пахта хом-ашёсидан тайёрланадиган маҳсулотларга қўйилган тақиқларини тўлиқлигича олиб ташлаш.