“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бухгалтерия ҳисобини юритиш, банк-молия масалалари, кадрлар билан ишлаш ва ҳуқуқни қўллашда СИЗГА яқиндан ёрдамчи!

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси жамоаси тадбиркорларимизга барча турдаги бухгалтерия, солиқ, статистика ҳисоботлар юритилиши, кадрлар билан ишлаш, молиявий интизомни таъминлаш ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида тармоқ тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш бўйича ўз кўмагини таклиф қилади.

Бугунги кунда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ сиёсати, банк-молия ҳамда ҳуқуқни қўллаш соҳасида шиддатли, муҳим ўзгаришлар юз бермоқда. Бундай шароитда дунёнинг илғор корхоналари мазкур соҳа билан боғлиқ вазифаларни хизмат кўрсатувчи аутсорсинг компанияларига ишониб топширмоқдалар.

Бу борада “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Уюшмага аъзо корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш мақсадида қуйидаги хизматларини таклиф қилади ва холисона ёрдам кўрсатади:

Бухгалтерия хизматлари:

  • корхона фаолияти ва ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб юритиш сиёсатини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
  • корхона бухгалтерия ҳисобини юритиш;
  • молиявий, солиқ ва статистик ҳисоботларини тайёрлаш;
  • солиқ тўловлари ва ҳисоб-китоблари бўйича маслаҳатлар бериш;
  • молиявий ҳужжатларнинг тўғри юритилиши ва расмийлаштирилиши бўйича маслаҳатлар бериш;
  • солиқ қонунчилигини амалиётда қўллашда юзага келаётган муаммолар (казуслар), низоларни музокаралар ўтказиш йўли билан, судгача ҳал этиш жараёнларини амалга ошириш.
  • тўқимачилик корхоналарининг пандемия даврида молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ажратилган кредитлар ва бошқа кредиторлик қарздорликлари тўлов муддатларини кечиктириш (узайтириш) масалалари;
  • ишлаб чиқариш фаолиятида вужудга келаётган муаммолар ечими бўйича таклиф ишлаб чиқиш, шу жумладан ҚҚС бўйича ортиқча тўловларни қисқа муддатда қайтарилишига кўмаклашиш;
  • Банк-молия соҳасига оид қонунчилигини амалиётда қўллашда юзага келаётган муаммолар (казуслар), низоларни музокаралар ўтказиш йўли билан, судгача ҳал этиш жараёнларини амалга ошириш;
  • Банк-молия соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш, шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
  • ички меҳнат тартиб-қоидалари;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш тўғрисидаги низом;
  • ходимларнинг мансаб йўриқномалари;
  • бизнес сирлари ҳақидаги низомни;
  • HR-менежмент асослари;
  • Ходимлар бўлимига тегишли норматив ҳужжатлар тўплами ва иш юритиш асослари.

Банк-молия соҳасидаги хизматлари:

Ходимлар билан ишлаш соҳасида:

Ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланиши ва кадрлар билан иш юритиш масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш, жумладан:

Ҳуқуқни қўллаш соҳасида:

  • Соҳа корхоналарининг давлат, нодавлат ташкилотлари, мамлакат ичида ва хориждаги ҳамкорлар ҳамда рақобатчилари билан бўладиган ўзаро муносабатларида қонунчилик билан белгиланган меъёрлар мувозанатини таъминлаш;
  • корхонанинг моддий ва молиявий базасини сақлаш ва кўпайтириш, меҳнат жамоасининг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ресурслардан самарали фойдаланиш омилларини ҳуқуқий таъминлаш;
  • корхона фаолиятининг ички ва ташқи ташкилий барқарорлигига, иқтисодий алоқаларнинг ишончлилигига эришиш ва тасодифий, ноинсоф, виждонсиз ҳамкор ва шерикларга қарам бўлиб қолишдан сақланиш;
  • корхона фаолиятига хавф соладиган таҳдидларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш концепциясини тайёрлаш;
  • ривожланишнинг барқарор ва хавфсизлик омилларини белгилаш ва ҳуқуқий таъминлаш;
  • корхоналарни ички ва ташқи иқтисодий муносабатлардаги хавф-хатарлар тўғрисида тўлиқ, аниқ ва холис ахборотлар шунингдек, ҳуқуқий ҳимоя бўйича маълумотлар билан таъминлаш, ишлаб чиқариш ва тижорат сирларини ҳамда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни сақлаш;
  • реклама ахборотидан фойдаланиш самарадорлиги на корхона нуфузини оширишга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
  • савдо муносабатларида дискриминацияни бартараф этиш, миллий экспортерлар манфаатларини хорижда ҳимоя қилиш.

Банк-молия, бухгалтерия, иш юритиш ва юридик аутсорсинг хизматидан фойдаланиш учун биз билан исталган усулда боғланиш мумкин.

Батафсил :

Бош бухгалтер
Элёр Бакиев
Молиявий-иқтисодий таҳлил
бўлими бошлиғи
Ғуломбой Хакимов
+99890 374-73-60

+71 202-22-44 (126)

+99894 506-40-57

+71 202-22-44 (114)

Юридик ва шартномалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирзорахмат Ниязметов Кадрлар ва таълим муассасалари

билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Сардор Одинаев

+99890 937-04-04

+71 202-22-44 (144)

+99890 976-31-72

+71 202-22-44 (147)

Манзил:

100100, Ташкент ш., А.Авлоний кўчаси, 20а уй.

Веб-сайт:

www.uzts.uz

Электорн почта:

info@uzts.uz

Телеграм бот:

@UzTekstilPromBot

https://t.me/joinchat/AAAAAFFIHLsYenFmIKn1_Q

https://t.me/c/1309018219/2085