Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум.
Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир.
Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.
Шу боисдан ҳам давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди. Ушбу қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги қарори билан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” қабул қилинди. Дастур доирасида бир қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди, мавжудлари инвентаризациядан ўтказилди. Умуман олганда, сўнгги йилларда қилинган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганини кўрсатиб турибди.
Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.
Албатта, бажарилган ишлар салмоқли. Аммо биз кечаги қилган ишимизнинг натижасига маҳлиё бўлиб қолсак, эртанги ишимизнинг якуни биз кутганчалик бўлмаслиги табиий.
Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда.
Янги Ўзбекистонни барпо этишда бу иллатга қарши муросасиз курашиш маданиятини шакллантириш мақсадида давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг шахсан ташаббуси билан 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши – давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашишда куч ва имкониятларини бирлаштириб, яхлит бир тизим яратиш ҳамда соҳага оид миллий қонунчиликни такомиллаштириш имконини берди.
Ўтган давр мобайнида коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, унга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий механизм ва институционал тизимлар яратиш ишлари изчиллик билан давом эттирилди.
Халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш
Бу соҳада давлатлараро ҳамкорликнинг ҳуқуқий тартиб-тамойилларини белгилаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2003 йил 31 октябрдаги 58/4-сонли қарори билан Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро конвенция қабул қилинган.
Коррупцияга қарши курашишнинг устувор ҳуқуқий асослари қатор халқаро ҳуқуқий нормаларда ўз ифодасини топган бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган БМТ нинг Коррупцияга қарши Конвенцияси;
- 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган БМТ нинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенцияси;
- 1999 йил 27 январдаги Европа Кенгашининг “Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида” ги Конвенцияси;
- 1999 йил 4 ноябрдаги “Коррупцияга учун фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисида” ги Конвенциялари ва бошқалар.
Ўзбекистон юқорида таъкидланган халқаро нормалардан 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси, шунингдек, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул Ҳаракат режасини ратификация қилган.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида республикамиз ҳаётининг муҳим соҳаларида изчиллик билан амалга оширилаётган ўзгариш, янгиланиш, ислоҳот ва ташаббуслар сарҳисоби қаторида ўз ечимини кутаётган халқаро, минтақавий ва миллий доирада муҳим аҳамиятга эга бўлган долзарб масалалар таъкидлаб ўтилди. Жумладан, республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тизимлилик асосида мувофиқлаштириш ва тубдан янгилаш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйиш мақсадида янги тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани маълум қилинди.
Давлат раҳбари томонидан янги агентликнинг халқаро ҳамжамиятга маълум қилинишининг аҳамияти шундан иборатки, ушбу агентлик нафақат республикамизда коррупцияга қарши курашиш ишларини такомиллаштиради, балки халқаро доирада ҳам мазкур иллатга қарши курашиш борасида ўзаро ҳамкорлик ишларини янги босқичга кўтариб, Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги кўп томонлама фаолияти самарадорлигини оширади.
2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони билан жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатини шакллантириш, уни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда самарадорлигини такомиллаштириш мақсадида махсус ваколатли давлат органи – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.
Ўзбекистонда янги Агентлик ташкил этилганини бир қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, БМT Тараққиёт Дастури, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотлари юксак мамнуният билан кутиб олиб, агентлик фаолиятини йўлга қўйиш ва агентлик зиммасидаги вазифаларни амалга оширишда амалий кўмак кўрсатишга ҳамда бу йўналишда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
Бугунги кунда, агентлик томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг йўналишлари, ривожлантириш тенденциялари ва амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар режалари аниқ белгилаб олинган бўлиб, бу борадаги ишларни жадал суръатларда олиб бориш йўлга қўйилган. Хусусан, агентлик фаолиятига халқаро стандартларни ва илғор хорижий тажрибани тадбиқ этиш мақсадида бир қатор халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлардан халқаро ҳамжамиятни хабардор этиш, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнимизни яхшилаш, чет давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан тизимли ҳамкорлик қилишнинг янги механизмларини яратишдан иборат.
Таъкидлаш лозимки, коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда ушбу турдаги жиноятларни содир этилишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупция омилларини келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган.
Соҳада амалга оширилаётган ушбу мазмундаги ислоҳотларнинг натижаси сифатида Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан ҳар йили эълон қилиб бориладиган “Коррупцияни қабул қилиш индекси” да Ўзбекистон 180 та давлат орасида 2017 йилда 157-ўрин, 2018 йилда эса 158-ўринни эгаллаган бўлса, 2019 йилда 25 балл билан 153-ўринни эгаллаб, 5 поғонага кўтарилди[1].
Бундан ташқари, Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги “Коррупциядан ҳолилик” индикаторида Ўзбекистон 2019 йилда 0,38 балл билан 95-ўринни эгаллаган бўлса, 2020 йил бўйича 128 давлат орасида 0,40 балл билан 89-ўринни эгаллаб, 6 поғонага кўтарилганлиги[2] малакатимизда коррупцияга қарши тизимли олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасидир.
CORRUPTION PERCEPTIONS INDEX
2020-180/146 94 124 165 149
2019-153 113 126 165 153
2018-158
2017-157
- 2020–2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) ни босқичма-босқич жорий этиш;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек ушбу соҳадаги давлат ва бошқа дастурлар самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш имконини берувчи E-Anticor.uz электрон платформасини жорий этиш;
- коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминотни жорий этиш[1].
Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатдики, бозор иқтисодиёти қонунларга асосланган мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар, қонун ҳужжатлари ва бошқа замонавий усулларга мувофиқ самарали фаолият юритишини таъминловчи муҳим воситалардан бири ўз таркибида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат (compliance control) тизимини ташкил этиш ҳисобланади.
Коррупцияга қарши комплаенс назорати – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизимдир.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги, Коррупцияни олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси, 2-сектор раҳбари Абдуғаниев Ойбек Алишерович.
Мамлакатимизда коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлса-да, ҳуқуқни қўллаш амалиётида мансабдор шахсларнинг коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этаётганлик ҳолатлари ҳали ҳамон учрамоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2017–2019 йиллар давомида 6127 нафар мансабдор шахснинг пора олиши билан боғлиқ жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинганлиги, 2019 йилнинг дастлабки олти ойида жами 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан коррупция билан боғлиқ 590 та жиноят ишлари қўзғатилганлиги, коррупцияга қўл урган ва жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят ва 476 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келганлиги, коррупция жиноятларининг асосан тиббиёт, таълим, давлат хизмати кўрсатиш, хусусан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига лицензия ва руҳсат бериш билан боғлиқ соҳаларда[3] ҳали ҳамон камаймаётганлиги ташвишлидир.
Хорижий давлатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, кўплаб давлатларда, хусусан Сингапур, Буюк Британия, Германия, АҚШ каби ривожланган мамлакатларда “Давлат хизмати тўғрисида” ги, “Давлат хизматида жамоатчилик назорати тўғрисида” ги Қонунлар ҳамда давлат хизматчилари, мансабдор шахслар, шунингдек судяларнинг хатти-ҳаракат меъёрларини тартибга солувчи Ахлоқ кодекслари мавжуд эканлигини кўришимиз мумкин.
Эътиборли жиҳат шундаки, мазкур нормалар билан давлат хизматчиларининг олиши мумкин бўлган совға ёки ҳадяларнинг аниқ миқдори ҳам белгилаб қўйилган. Масалан, АҚШ да ушбу миқдор 20 АҚШ долларини, Францияда 35 евро, Буюк Британияда 140 фунт, Россияда 3000 рубл этиб белгиланган, Канадада эса мансабдор шахсларнинг пул кўринишидаги совғалар қабул қилиши қатъиян тақиқланади, Сингапурда давлат бошқарувида фаолият кўрсатувчи мансабдор шахсларнинг гонорар, займ, қимматли қоғозлар каби тўловларни олиши таъқиқланган [4].
Бундан ташқари, бугунги кунда илғор хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш жараёнида қўллаётган усулларидан бири бу давлат хизматчиларининг мол-мулки, даромадлари ҳамда катта ҳажмдаги ҳаражатларини декларация қилишнинг мажбурий этиб белгиланганлигидир. Бундан кўзланган асосий мақсад мансабдор шахсларнинг ноқонуний даромад олишни олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувини бартараф этишдан иборатдир. Давлат хизматида ушбу усул бугунги кунда 150 дан ортиқ мамлакатда қўлланилмоқда[1].
Таъкидлаш жоизки, давлат хизматчиларининг мулкий декларация тизими коррупциянинг олдини олиш, ноқонуний бойиш ва манфаатлар тўқнашувини аниқлашнинг қудратли воситасидир. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг аксариятида активларни декларациялашнинг кенг жамоатчилик учун ошкора тизими йўлга қўйилган. Коррупцияга қарши амалдаги халқаро стандартлар, жумладан, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва бошқа қатор ҳуқуқий ҳужжатларда давлат хизматчилари томонидан активларнинг эълон қилиниши коррупцияга қарши самарали восита экани эътироф этилган.
Бу борада Дания тажрибасига кўра, 2002 йилда қабул қилинган “Коррупция тўғрисида” ги Дания Қонуни коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирларининг устуворлигини белгиловчи, таъсирчан огоҳлантирувчи хусусиятга эга бўлган асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. Хусусан, ушбу қонуннинг қоидалари Дания ҳукумати вакилларини ҳар йили ўз мол-мулки ва шахсий даромадлари тўғрисидаги маълумотларни нашр этишга, хорижий компанияларда акцияларга эга бўлишни тақиқлашга мажбур қилади, бу уларнинг бошқарув фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлигини, коррупцион ҳолатларини олдини олишга ёрдам беради.
Коррупцияни олдини олишнинг муҳим омили шундаки, мамлакатда давлат хизматчилари юқори даражадаги ижтимоий муҳофазага эга: улар бепул тиббий хизмат ва таълим олиш ҳуқуқига ва ижтимоий кафолатларга таянишлари мумкин, бу эса коррупцион ҳаракатлар эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради.
Бундан ташқари, Финляндияда Молия вазирлиги давлат хизматчилари ахлоқининг асосий мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланиши билан характерлидир. Молия вазирлиги ҳукумат амалдорлари учун имтиёзлар ва совғаларни бериш ва олиш тартибини белгилайди, шунингдек давлат хизматчилари даромадларини текшириш ваколатига ҳам эга. Финляндия миллий тафтиш бюроси (НАОФ) эса мамлакатда коррупцияни олдини олиш мақсадида йилда икки маротаба марказий ҳукумат молиясини текширади, солиқ сиёсатини назорат қилади ва сиёсий партиялар ва сайлов компаниясини молиялаштиришни назорат қилади.
Юқоридаги таҳлиллар, коррупцияга қарши курашиш ҳамда мазкур турдаги жиноятларни олдини олиш борасида мамлакатимизда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлигини кўрсатмоқда:
биринчидан, “Давлат хизмати тўғрисида” ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокама қилинаётган бўлса-да, ҳали ҳамон мазкур Қонун қабул қилинганича йўқ. Шу сабабдан “Давлат хизмати тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, шунингдек давлат хизматчиларининг Ахлоқ кодексини қабул қилиш, мазкур нормаларда давлат хизматчиларининг ўз фаолиятини олиб бориш жараёнида амал қилиши лозим бўлган ҳамда коррупцияни вужудга келишига имкон яратиб берувчи сабаб ва шарт-шароитларни олдини олишга қаратилган меъёрлар акс эттирилиши мақсадга мувофиқдир;
иккинчидан, халқаро ва илғор хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда давлат хизматчиларининг мол-мулки, даромадлари ҳамда катта ҳажмдаги ҳаражатларини декларация қилишни тартибга солувчи нормаларни миллий қонунчилик тизимига имплеменетация қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса ўз навбатида мансабдор шахсларнинг мол-мулкидаги ўзгаришларни мунтазам равишда кузатиш имкониниятини беради, декларацияларнинг оммавийлиги, яъни жамоатчилик учун очиқлиги эса уларнинг коррупцияга қарши курашишдаги аҳамиятини янада ошириши шубҳасиздир.
Ўзбекистоннинг янгиланган сиёсати жамиятда адолат ва қонун устуворлигини олий даражага кўтариш, замонавий самарали давлат бошқарувини жорий этиш, давлат ҳизматчиларида коррупциявий ҳолатларнинг барча кўринишларига қатъий чидамсизлик руҳиятини шакллантириш, халқ манфаатларини сўзсиз таъминлаш каби юксак ғояларга таянмоқда. Аввало, ушбу ислоҳотларнинг туб замирида Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган устувор ғоя «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» асосий тамойилга мувофиқ барча имкониятлар халқимиз манфаатлари йўлида сафарбар этилиши устувор вазифа этиб белгиланмоқда.
Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатдики, бозор иқтисодиёти қонунларга асосланган мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар, қонун ҳужжатлари ва бошқа замонавий усулларга мувофиқ самарали фаолият юритишини таъминловчи муҳим воситалардан бири ўз таркибида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат (compliance control) тизимини ташкил этиш ҳисобланади.
Коррупцияга қарши комплаенс назорати – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизимдир.
Комплаенс назорат тизими илк бор АҚШда 1906 йилда вужудга келди. Бунга зарурият мамлакат иқтисодиётида хавфсизликни таъминлашга қаратилган компания ва корпорацияларнинг ташкил этилиши билан боғлиқдир.
Комплаенс назорат тизимини жорий этиш бўйича самарали тажрибага эга мамлакатлар амалиётига мувофиқ ушбу хизмат энг кенг тарқалган қуйидаги иккита модели қўлланилади:
- Компания ва ташкилот фаолиятини фақатгина мавжуд ўрнатилган ички қонун ва қоидаларга мувофиқ ташкил этишга қаратилади. Бунда комплаенс хизматини жорий этилиши минимал қоидалар билан чекланади.
- Комплаенс назорат тизимининг ташкил этилиши коррупция хавфларни баҳолашда халқаро ташкилотларнинг (Базел банк қўмитасининг тавсиялари, Халқаро комплаенс ассоциацияси) тавсияларига асосланади ва бу моделда комплаенс хизматнинг мақоми, вазифаси, фаолият доираси асосан халқаро стандарт ва тавсияларга асосланади.
Мазкур икки моделнинг ўзаро фарқли жиҳати, биринчи моделда комплаенс назорат тизимини ўзида ташкил этаётган компания ёки ташкилот мавжуд қонунлик меъёрлари ёки ўзи ишлаб чиққан ички қоидалар билан тартибга солинади ва жорий этишнинг минимал талаблари билан чекланади.
Иккинчи моделда эса фаолиятни ташкил этиш нафақат миллий қонунчилик, балки халқаро стандартлар ва ташкилотларнинг тавсиялари асосида жорий этилади. Ушбу шаклда ички қонунчилик нормаларида кўзда тутилмаган коррупция хавфларига фаолият мос келадиган қўшимча профилактик қоидаларни жорий этиш мумкин бўлади.
Мазкур тажриба самарадорлиги билан ажралиб туради ва асосан йирик иқтисодий салоҳиятга эга АҚШ, Буюк Британия, Германия, Хитой каби давлатлар амалиётига тўғри келади.
Қонуннинг ўзига хослиги шундаки, унда комплаенс хизматида кадрлар масаласига (compliance officer) тўхталиб ўтилган ҳамда компания ичидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор этишга (whistleblowing policy) аниқ қоида ва тартибни келтириб ўтади.
Давлатимизнинг коррупцияга қарши қонунчилигида комплаенс назорат тизими амалиётининг кириб келиши Ўзбекистон Республикаси 27.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонида ушбу соҳада белгиланган асосий вазифалардан бири этиб, устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхона ва ташкилотларда қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини тизимли мониторингини амалга ошириш вазифаси белгиланди. Ушбу норматив ҳужжатлар илк бор комплаенс назорат тизимини миллий даражада жорий этиш масаласи кўтарилади.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, давлат ва хусусий сектор фаолиятида коррупцияга қарши курашиш «комплаенс назорат» тизимини жорий этишнинг қатор самарали омилларга хизмат қилади.
Жумладан, мазкур тизим коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларни минимум даражага туширишга хизмат қилади.
CORRUPTION PERCEPTIONS INDEX
2020-180/146 94 124 165 149
2019-153 113 126 165 153
2018-158
2017-157