Мактаб ўқувчиларини 7-синфдан бошлаб касбга йўналтириш ишларини амалга ошириш, юқори синфларда замонавий касб-ҳунар эгаллашлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда ёшлар орасида ўзини-ўзи банд қилиш каби меҳнат шаклларини ривожлантириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.
Бу борада Зомин туманидаги 60-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича бўйича алоҳида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
Бугун ушбу мактабнинг тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курсида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг Дизайнни ривожлантириш бўлими бошлиғи Камола Гулямова меҳмон бўлди.
Учрашув давомида малакали мутахассис томонидан ўқувчиларга маҳсулот тайёрлашда унинг ташқи дизайнига алоҳида ёндошиш лозимлиги, бу борада эътибор бериладиган жиҳатлар борасида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ташриф давомида ўқувчилар учун Зомин шаҳри марказида жойлашган “Elephantino” болалар кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган тикув фабрикасига саёҳт ташкил этилди.
Зомин тумани ҳокимлиги, Ахборот хизмати