«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти жорий йил 12 февралда тармоқ фаҳрийлари билан учрашув ташкил этди.

Учрашувда тармоқ фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги «Фаҳрийлар кенгаши» тузилиши ва вазифалари белгиланди.

Жумладан:

– тармоқ корхоналари фахрийларини маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлашда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни ижтимоий фаолиятга жалб этиш;

– тармоқда янги инновацион технологиялар ва услубларни, матоларнинг янги таркибини ишлаб чиқишда ҳамда илмий ишланмаларни амалиётда жорий этилишда иштирок этиш;

– кексалар ҳаёти даражасини ошириш, улар учун назарда тутилган пенсиялар ва имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари қоидалари ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, эҳтиёжманд кексаларни ва аҳолининг бошқа қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хайрия ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;

– кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда турли ижтимоий-маданий тадбирлар, телемарафонлар, махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, артистлар, хонандалар, рассомларни ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этиш;

– ёш оилалар ўртасида ажралишлар, ёшларни турли оқимларга кириб кетиши ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчиларнинг давомати масаласи, хорижга кетган ёшларни юртимизга қайтариш ва уларни иш билан таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш каби масалаларини бажариш бўйича келишиб олинди.

Кўрилди: жами 117 , бугун 3