«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан ташкил этилган.

Фармонга биноан уюшма пахта хом ашёсини қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 февралдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори бу борадаги ишларнинг ривожи учун янги босқич бўлди.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Мамлакатнинг иқтисодий ўсишига имкон берувчи, янги иш ўринлари яратиб ижтимоий масалаларни ҳал қилишда муҳим имконият яратувчи, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг доимо такомиллашиб борувчи уюшмаси;

Дунёда ўз нуфузи ва малакали мутахассисларга эга, хорижий тўқимачилар ва тўқимачилик машинасозлари ассоциациялари томонидан тан олинган йирик платформа;

Кўплаб мамлакатларда яшовчи миллионлаб инсонлар ҳар куни маҳсулотларидан фойдаланадиган корхоналар мажмуаси.

Истеъмолчилар учун:

Ўз мажбуриятларини бажаришда масъулиятли, Сизнинг бизнесингиз ривожланиши учун доимо ёрдам берувчи шерик;

Истеъмолчиларга юқори сифатли, ҳамёнбоп ва замонавий маҳсулотлар таклиф этувчи, давр талабларига жавоб берувчи ишлаб чиқарувчилар уюшмаси.

Ходимлар учун:

Ҳар бир ходим умумий ишда ўз ўрни борлигини ҳис этадиган;

Ходимларини қадрлайдиган ва уларга ғамхўрлик қилувчи;

Вазифасини сифатли бажарувчи жамоада ишлаш имконияти бор;

Ходимларнинг шахсий малакасини ошириш имкони берувчи, қизиқарли иш билан таъминловчи ташкилот.

Миссиямиз

«Анъаналарни сақлаган ҳолда тўқимачиликни ривожлантириш». Ҳозирги кунда тўқимачилик саноати – бу номоддий маданий меросимизнинг бир қисми, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда аждодларимизнинг анъаналарини сақлаган ҳолда газламалар, кийимлар, гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплексидир.

Юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариб, унинг барча турларига ёрқин ва бетакрор деталларни қўшилган кийим-кечак ишлаб чиқаришни такомиллаштириб, ҳар бир хонадонда имкониятлар яратиш орқали ихчам ва гўзал муҳитни шакллантириб, Биз инсонларнинг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Келажагимиз

Уюшмамизнинг келажакдаги мақсади – Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мамлакат ичида, тўқимачилик бозорининг яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда мавқейини мустаҳкамлаш.

Бош мақсадимиз

Юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва замонавий, қулай харид йўлларини ташкил этиш билан аҳолининг эҳтиёжларини қондириш.

Ушбу мақсадга эришиш учун нималар қиляпмиз:

  • Доимий равишда янги корхоналар ташкил этилиб, мавжудлари модернизация қилинмоқда;
  • Ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти оширилмоқда;
  • Халқаро алоқалар ўрнатилмоқда ва мустаҳкамланмоқда;
  • Синалган ва ишончли шериклар билан ишланмоқда;
  • Инновацион ишланмалар ва халқаро андозалар фаол жорий этилмоқда;
  • Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ассортименти кенгайтирилмоқда;
  • Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатининг қатъий назорати ўрнатилган ва мунтазам такомиллаштирилиб борилмоқда;
  • Маҳсулотларнинг дизайни доимо янгиланмоқда;
  • Тайёр маҳсулотлар миллий бренди илгари сурилмоқда;
  • Маҳсулотларни сотиш каналлари кенгайтирилмоқда;
  • Ходимлар малакаси доимо оширилмоқда.

Бизнинг ютуғимиз:

  • Ҳар бир ишда жамоа бўлиб ишлаш;
  • Берилган топшириқларни бажаришда аниқ ва қатъий талаблар;
  • Олинган мажбурият учун масъулият;
  • Доимо ўз устида ишлаш;
  • Софдиллик ва аниқлик.