Sharq liboslari Dizayn markazi” маъсулияти чекланган жамиятининг вазифаси ва фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрьдаги ПФ 5285 сонли Фармонига мувофиқ “Ўзбекенгилсаноат”АЖ тугатилиб, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ташкил этилди.

2018 йил 20 мартдаги ПФ- 5383 Фармонининг 2-иловасига мувофиқ ПҚ -1554 сонли қарор ўз кучини йўқотганлиги сабабли “Sharq liboslari Dizayn markazi” МЧЖ “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 23 мартдаги №41 сонли буйруғи билан уюшма қошида қайта ташкил этилди.

Sharq liboslari Dizayn markaziМЧЖнинг асосий вазифалари этиб:

  • аҳолининг ошиб бораётган эҳтиёжлари ва талабларини ҳисобга олган ҳолда енгил саноат буюмларини истиқболли моделлаштириш, жаҳон модаларининг энг янги тенденцияларини ўрганиш, енгил саноат маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;
  • дизайннинг модель бизнеси ва кийим-кечак ишлаб чиқариш соҳасига ихтисослашаётган халқаро эътироф этилган етакчи марказлари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг илғор тажрибасини ўрганиш;
  • моделларнинг техник шартлари ва тавсифларини ишлаб чиққан ҳолда аҳолининг миллий хусусиятлари ва менталитетидан келиб чиқиб, турли ассортиментдаги либосларнинг мавсумий коллекцияларини яратиш, илмий-тадқиқот, маслаҳатлар бериш фаолиятини амалга ошириш;
  • бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган моделларни доимий равишда янгилаб бориш, либосларнинг рақобатбардош моделларини яратиш, манфаатдор ташкилотларнинг ишлаб чиқаришига буюртмалар портфелини шакллантиришда уларга ҳамда тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноатига замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни жалб этиш бўйича маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
  • халқаро тажрибани ўрганиш асосида харажатларни ҳисобга олишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рентабеллигини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда ва уларнинг янги турларини жаҳон бозорига киритишда маҳаллий енгил саноат ташкилотларига кўмаклашиш;
  • маҳаллийвахорижийдизайнерларлибосларимоделларинингнамойишларини, конференциялар, кўргазмалар, методик семинарлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

“Sharq liboslari Dizayn markazi” МЧЖ қошида “Шарқона либослар” Нодавлат Таълим Муассасаси ташкил этилган бўлиб, қуйидаги йуналишлар бўйича фаолият юритиб келмоқда:

  • “Fashion style”
  • “Модельер-конструктор”
  • “Тикувчилик технологияси”
  • “CoralDraw”