Биринчи Тошкент Халкаро инвестиция форуми доирасида ташкил этилаётган тадбирлар ўз ишини давом эттирмоқда, ва 25 март куни эрта тонгдан Бизнес-нонушта форматидаги анжуманида “Пахта бойкотидан холи: ўзбек тўқимачилик саноати учун янги марралар ва имкониятлар” мавзусида форум ташкил этилди.
Пандемиядан сунг барчани юзма-юз каршилаш ва шу билан биргаликда истикболдаги янги лойихаларга мухокама килиш имкониятини тақдим этаётган Тошкент Халкаро инвестиция форумида алохида эътибор тўқимачилик ва енгил саноатнинг ривожланишига қаратилмоқда. Бунга сабаб айнан тўқимачилик саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг драйверларидан бири хисобланишидир.
Бизнес нонуштанинг ташкилотчилари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси анжуман мавзусини “Пахта бойкотидан холи яъни Free of cotton pledge” дея номлашди. Бу албатта бежиз эмас, чунки айнан март ойи ўзбек тўқимачилик саноати вакиллари учун тарихий сана бўди – Халқаро мехнат ташкилоти Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга бархам берилгани ва Cotton Campaign халқаро коалицияси томонидан 12 йилдан ошиқ давр мобайнида давом этган “пахта бойкоти” га барҳам берилганлиги эълон қилинди.
Айтиб ўтиш керакки, сўнгги беш йилда барча жабҳаларда бўлгани каби тўқимачилик саноатида ҳам кескин ўзгаришлар юз берди, ва бу ислоҳотлар давом этмоқда. Анжуман доирасида Ўзбек тўқимачилик саноатининг ривожланиш нуқталари, истиқболдаги лойиҳалар ва халқаро бозорларга чиқиш хақида суҳбат олиб борилди.
Тадбирда бир қатор халқаро ташкилотлар ва компаниялар иштирок этишди, жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси, Европа Комиссиясининг Ўзбекистондаги миссияси, Халқаро савдо маркази, Германиянг GIZ ташкилоти, Халқаро молия корпорацияси, BCI ташкилоти, Халқаро мехнат ташкилоти, Бангладеш савдо вазири ва вазирлик вакиллари, Бангладеш тўқимачилик ва жут вазири ва вазирклик вакиллари, Беллегпром концерни, Корея тўқимачилик технологиялари институти, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси ва бошқа турли даражадаги Италия, Испания, Сингапур, Тожикистон, Туркия, АҚШ, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан иштирок этишди.
Асосий спикерлар – Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси лойиха рахбари Мария Тереса Писани, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси чарм лойихалари рахбари Дэбора Тэйлор, Халқаро молия корпорацияси худудий лойиҳалар раҳбари Ашраф Мегахед, Indorama Agro Дипак Райна, Global Textile Group of Companies Музаффар Раззаков тўқимачилик саноати ва соҳада барқарор ишлаб чиқариш занжирини ташкил этиш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказдилар.
Хусусан, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.Хайдаров “Irbis Jupm – тўқимачилик саноатини янги ривожланиш стратегияси” ишлаб чиқилаетгани ва бугунги жаҳон бозорига эшиклар очилаетганини бир пайтда соҳа вакиллари бундан унумли фойдаланишлари кераклигини таъкидлади. Шу билан биргаликда тўқимачилик саноатида “яшил иқтисодиёт”, “рақамли иқтисодиет”, “барқарорлик ва очиқлик”, “эко махсулот” каби йўналишларга кенг эътибор берилиши таъкидланди.
UNECE вакиллари тўқимачилик ва чарм саноатида барқарорликни таъминлаш ва “яхши мехнат” тамойили асосида корхоналарда иш олиб бориш мухимлиги хақида тухталиб ўтишди.
Дипак Райна ва Музаффар Раззаковлар тўқимачилик саноатининг ривожланиш нуқтаси ҳисобланган пахта-тўқимачилик кластерлари ривожланиши ва бунда ўзбек тўқимачилик корхоналарга яратилган имкониятлар хақида инвесторларга атрофлича сўзлаб беришди.