Бугун Уюшма биносида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бизнес бошқарув” факультети Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 4 курс талабаларининг Битирув малака ишларини ҳимояси бошланди.
Уюшма раиси маслаҳатчиси Мухаммедова Дилбар Махмудовна Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриат йўналиши битирувчиларини Давлат аттестация синовларини ўтказиш учун тузилган хайъатга раис этиб тайинланди.
БМИ давомида 10 дан ортиқ битирувчи талабалар ўзларининг “Глобаллашув шароитида экспортга йўналтирилган корхонанинг рақобат стратегиясини ишлаб чиқиш”, “Енгил саноатда янги корхона ва кластерларни ташкил этиш”, “Саноат корхоналари маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш” каби долзарб мавзудаги битирув малакали ишларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида ҳимояга олиб чиқди.
Икки кун давом этадиган ҳимояда бўлажак битирувчиларга улкан мувофақиятлар тилаган ҳолда, келажакда битирув малака ишлари орқали соҳада мавжуд муаммоларни батараф этишларига тилакдошмиз.
АССОЦИАЦИЯ ТЕКСТИЛЬНОЙ И ШВЕЙНОЙ




