2022 йилнинг 19-27 декабрь кунлари Маҳаллий тўқимачилик корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотларни оммалаштиришга ҳисса қўшиш мақсадида, Уюшманинг расмий телеграм канали орқали Ўзбек миллий брендларига овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Унда 65,5 минг марта овоз берилди ва 308 минг марта кўрилди. Бўлиб ўтган овоз бериш жараёни давомида Уюшма расмий каналига 500 тага яқин одам аъзо бўлиб қўшилди.
Унда қуйидаги номинациялар бўйича овозлар берилди ва брендлар энг кўп тўқимачилик соҳа экспертлари томонида энг яхшиларини танлаб олинди:
1. Эркаклар учун миллий кийим бренди
D.MARETTI – жами 3 235 та овоздан 1041 овоз (27 %)
2. Йилнинг “Аёллар кийими” бренди
Molto Kaldo – жами 9385 та овоздан, 3457 овоз (37%)
3. Уй тўқимачилик маҳсулотлари миллий бренди
ART SOFT – 16003 та овоздан, 8154 овоз (51%)
4. Уй тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси
NT Holding home textile – жами 2756 овоздан, 1528 овоз (55%)
5. Энг яхши болалар миллий кийим бренди
Bonito – жами 1254 та овоздан, 818 овоз (65%)
6. Йилнинг “Энг машҳур спорт кийимлари” бренди
BUKA – жами 670 та овоздан, 328 овоз – (49%)
7. Пайпоқ маҳсулотлари миллий бренди
Limax – жами 535 та овоздан, 287 овоз (54%)
8. Энг яхши маҳаллий трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бренд
Pronto – жами 27841та овоздан, 7713 овоз (28%)
9. Джинси маҳсулотлари бренди
Delta Rumino – жами 850 та овоздан, 402 овоз (47%)
10. Йилнинг “Энг яхши ички кийим” бренди
Look at me – жами 859 та овоздан, 349 овоз (41%)
11. Йилнинг энг машҳур миллий ритейлерлари
YSK – жами 1482 та овоздан, 514 овоз (35%)
O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOAT



