“UZTEXTILE EXPORT” МЧЖ ўзининг юксак ҳурматини изҳор этиш шарафига эга ва шу билан мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни таклиф этади.

“UZTEXTILE EXPORT” МЧЖ – “Ўзтўқимачилик” уюшмаси таркибида ташкил этилган ихтисослашган ташқи савдо компанияси. Компаниянинг асосий фаолияти – тўқимачилик саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.

Ҳозирги кунда компания хорижий компаниялар учун Ўзбекистон тўқимачилик саноатида ислоҳотларни амалга ошириш ва юқори сифатли ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини халқаро бозорда жойлаштириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон пахта маҳсулотлари жаҳон бозоридаги юқори сифатли товарлардан бири, шунингдек, республика тўқимачилик саноати инфратузилмаси ва қувватларига эга эканлигини ҳисобга олиб, “UZTEXTILE EXPORT” МЧЖ янги бозорлар ва савдо сегментлари учун Uztextile бренди остида юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришни ташкил этиш кўзда тутилган.

Компаниянинг йиллик айланмаси 130 миллион АҚШ долларидан ортиқ. Экспорт ассортименти маҳаллий маҳсулотларнинг 40 дан ортиқ турини ташкил этади. “UZTEXTILE EXPORT” МЧЖ Европа, Россия ва Хитой компаниялари билан ишлашда ижобий тажрибага эга.

Хозир компания қуйидаги маҳсулот турлари бўйича ўзаро манфаатли шартларда товарларни етказиб беришда ҳамкорлик қилишга тайёр: пахта иплари, матолар, газламалар, момиқ маҳсулотлар, пайпоқ маҳсулотлари, трикотаж маҳсулотлари ва уй текстили.

Компаниянинг афзалликлари юқори сифатли маҳсулотлар, рақобатбардош нарх, барқарорлик ва мослашувчанлик, маҳсулотларнинг кенг ассортиментидир.

Юқоридагилар муносабати билан “UZTEXTILE EXPORT” МЧЖ тўқимачилик саноати вакиллари ва ритейлерлари билан ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришдан манфаатдор.