Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари учун маҳсус тарифлар асосида рўйхатдан ўтиш белгиланди.
Уюшмада маҳаллий ва халқаро ОАВ вакиллари иштирокида Wildberries бизнес мактабидан ўқув лойиҳаси ишга туширилганига бағишланган матбуот анжумани ўтказди.
Уюшма вакили ўзининг кириш нутқида тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди ва шу билан бирга онлайн платформа билан ҳамкорлик ишлаб чиқарувчиларимизга МДҲ бозорларига ўз бизнесларини киритиш ва кенгайтиришга ёрдам беришини ва шу орқали уларнинг экспорт салоҳиятини оширишини таъкидлади.
Wildberriesнинг Ўзбекистондаги вакили Сардор Қодировнинг сўзларига кўра, ушбу қўшма лойиҳа мамлакат учун муҳим воқеадир, чунки Ўзбекистон ҳукумати узоқ вақтдан бери тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига ёрдам бериш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин
O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOAT



