Тармоқ корхоналари вакиллари диққатига!
Халқаро бренд ва сорс компаниялар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқот қилиш ва ўз маҳсулотингизни тақдим қилиш учун ажойиб имконият!
Ўзбекистон илк бор Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро тайёр кийим федерацияларининг Халқаро конференцияларига мезбонлик қилади.
Тадбир 2024 йилнинг 8-10 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Тадбирларда 700 дан ортиқ турли халқаро ташкилотлар, бренд ва сорс компаниялар, олимлар ва таниқли блогерлар, Осиё, Европа ва АҚШнинг етакчи брендлари сотув ва стратегия бўлинмалари раҳбарлари, давлат арбоблари иштироки кутилмоқда.
50 дан ортиқ давлатлар тўқимачилик саноати вакилларини бир жойда жамлаш имкониятини берувчи ушбу Конференция маҳаллий корхоналар учун бизнес ҳамкорларни топиш ва глобал ишлаб чиқариш занжирига киришда такрорланмас имкониятдир.
Ўзбек тўқимачилик саноатини нуфузини оширишга қаратилган ушбу тадбирларда фаол иштирок этинг
Иштирок этиш шартлари
+ 998 71 202 22 44 (187)