Урганч шаҳрида табиий пахта толасидан тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Uztex Urganch» масъулияти чекланган жамиятнинг самарали фаолияти вилоят саноат салоҳиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
Энг асосийси мазкур корхонада бугунги кунда аёллар бандлигини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.Масалан биргина Янгиариқ туманидан 150 нафардан зиёд хотин-қизлар ишга қабул қилинганлиги фикримиз тасдиғидир.
Корхонада бугунги кунда энг сифатли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, асосан ташқи бозорларга хусусан Россия, Хитой, Туркия, Европа ва кўпгина МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда. Ҳозирги кунда корхонада 670 дан зиёд ишчилар меҳнат қилишади.
O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOAT



