Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тўқимачилик саноати вакиллари ҳозирда Ҳиндистоннинг буёқхона корхоналарида ўрнатилган сув тозалаш ва қайта ишлаш иншоотларида ўз тажрибаларини ортиришмоқда.
Соҳа вакиллари ташрифлари давомида Ҳиндистоннинг Тирипур шаҳрида жойлашган Indian Stitchers Pvt Lt, Tiripur Dyers Association, WTT technologies компаниялари технологиялари билан яқиндан танишишди.
Учала учрашувда ҳам корхона раҳбариятлари ва вакиллари билан музокаралар олиб борилди, у ерда қўлланилаётган технологияларни Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарида ўрнатиш бўйича маслаҳатлар берилди. Яъни корхонанинг ўзида тозалаш технологиялари ўрнатилиши керакми ёки бир нечта бўёқ корхоналари учун ягона тозалаш иншоати қурилиши маъқул келиши юзасидан соҳа мутахассислари ўз фикрларини билдирди.
WTT technologies компанияси билан учрашувда янги лойиҳалари ва хизматдаги афзалликлари билан яқиндан таништириб, иштирокчилар Ўзбекистонга сувни тозалаш ускуналари ва технологияларини етказиб бериш ва марказий сув тозалаш иншоотларини қуриш масаласида музокаралар олиб боришди.
Бунда, сув тозалаш жараёнида кимёвий амалга ошириладиган босқичлар минималлаштиришга эришганлиги уларнинг катта ютуқларидан эканлигини таъкидлаб ўтди.