3 апрель куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Тошкент Давлат иқтисодиёт университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Университет проректори Мехмонов Султонали билан давра суҳбатида таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ҳамкорликка масалаларида ҳамкорлик қилиш юзасидан келишиб олинди.
Шунингдек, томонлар долзарб масала – талабалар учун амалиётларни соҳа корхоналарида ташкил этиш ва Уюшма ходимларини университетда дарс беришини ташкил этиш бўйича ҳам мунозаралар ўтказди ва ҳамкорликда ўқув дастурларини ишлаш, кафедра филиалларини ташкил этиш, битирувчиларнинг диплом химояларини корхоналарда ташкил этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Бунда тузиладиган эксперт гуруҳлари соҳа корхоналари фаолиятини таҳлил қилади ва ўз тавсияларини тақдим этади.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин