“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бошчилигидаги делегация Groz-Beckert Академияси, Hochschule Albstadt-Sigmaringen Университети ва ABA Ausbildungs-und Berufsförderungsstätte Albstadt Мономаркази жойлашган Альбштадт шаҳрида бўлиб турибди.
Hochschule Albstadt-Sigmaringen Университети вакиллари билан учрашув чоғида Само университетида (Андижон) технологлар тайёрлаш, унинг таълим тизимини такомиллаштириш ва дуал таълим тизимини жорий этиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Наманган тўқимачилик институти иштирокида талабалар алмашинуви дастури йўлга қўйилди.
Саноат корхоналари учун замонавий технологиялар бўйича бепул онлайн вебинарлар ва тренинглар ташкил этилади. Шунингдек, 3D технологиялари асосида мутахассислар тайёрлаш учун касбий таълимни ривожлантиришга ёрдам берилади.
Albstadt-Sigmaringen университети 1971 йилда маҳаллий муҳандислик коллежи негизида ташкил этилган немис университетидир. У илғор компьютер фанлари курслари ва бошқарув модулларига эътибор қаратиб, минтақанинг юқори технологияли иқтисодиётининг муҳим қисмига айланди.
uzts.uz веб-сайтидаги маълумотларни кўпайтириш, нусхалаш, тиражлаш, тарқатиш ва бошқа тарзда фойдаланиш фақат уюшма веб-сайтига ҳавола орқали амалга оширилиши мумкин