Интерткань-2024 кўргазмаси доирасида Уюшма вакили “МДҲ давлатлари ва BRICS мамлакатлари тўқимачилик компаниялари билан ҳамкорлик” сессиясида ўз тақдимоти билан иштирок этди.
Тақдимотда маҳаллий тўқимачилик соҳасида сўнги пайтларда эришиб келаётган ютиқлар, саноатидаги ижобий ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон ип-калавадан тортиб то тайёр маҳсулотгача бўлган барча занжирни намойиш этувчи самарали таъминот маркази эканлиги айтиб ўтилди.
«Союзлегпром» томонидан ташкил этилган сессияда саноат кооперациясини ривожлантириш, савдо кооперацияси, тўқимачилик ва тикувчилик соҳасида бизнесни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон вакили Ўзбекистон Республикаси компаниялари билан ҳамкорликнинг афзалликлари ҳақидаги тақдимоти билан иштирок этди.
Тақдимот залда йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Уларни ўзбек ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон кўргазма ва тадбирларида иштирок этиш масалалари юзасидан ҳохиш билдирди.
Алоҳида сессия иштирокчилари эътиборини жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ITMF&IAF қўшма конференцияси, шунингдек, “Textile Dialogue” тадбирларига таклиф этилгани жалб қилди.
Таъкидлаш жоизки, сессияда сўзга чиққанлар, “МДҲ иқтисодий ривожланиш бизнес маркази” уюшмаси, FCG таҳлилий бошқармаси, Татаристон тўқимачилик ва енгил саноат тадбиркорлари иттифоқи бошқаруви вакиллари Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасида эришаётган юқорларини юқори баҳолаб саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш энг сўнгги технологиялар билан жиҳозлангани ҳамда Ўзбекистон ип-калавадан тортиб то тайёр маҳсулотгача бўлган барча занжирни намойиш этувчи самарали таъминот маркази эканлигини таъкидлаб ўтди.