Республикадаги энг йирик ва энг жадал ривожланаётган саноатда ишлашни хоҳлайсизми?

Сиз фаол, мақсадли, очиқ инсонмисиз? «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бўш иш ўринларига мутахассисларни таклиф этади:   ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш бўйича; саноат корхоналари билан бевосита ишлаш; халқаро стандартлар ва инновацияларни жорий этиш бўйича; молиявий-иқтисодий таҳлили бўйича; инвестицияларни жалб қилиш; маркетинг, экспортни кенгайтириш ва логистика корхоналарига ёрдам кўрсатиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги бўйича Aриза берувчиларга қўйиладиган талаблар:…

Брендинг санъати: Сорбоннанинг жаҳон мутахассисларидан ўқув дарслари

Саноатнинг ишбилармон аёллари диққатига! “Креатив индустрияларда брендни бошқариш. Технологиялар, драйверлар, инновациялар” эксперт дастурига қабул бошланди. Дастур Париждаги IEERP – PR Европа институти кўмагида таниқли француз мутахассислари томонидан амалга оширилади. Дастур тингловчилари – Мода саноати ва тўқимачилик соҳасидаги мутахассислар, шахсий брендлари асосчилари, дизайнерлар, consept-store ва ихтисослаштирилган парда ва интерьер дўконлари раҳбарлари, ихтисослаштирилган университетларнинг ўқитувчилари қуйидаги қимматли…

Лидерлар қаторида бўлинг

Соҳа корхоналари диққатига! Лидерлар қаторида бўлинг 2024 йил 2-3-май кунлари Чехиянинг Прага шаҳрида тўқимачилик хизматлари соҳасида муҳим воқеа – ETSA Congress 2024нинг 30 йиллиги бўлиб ўтади. ETSA (Европа тўқимачилик хизматлари ассоциацияси) манфаатдор томонларни бирлаштирган тўқимачилик хизматлари саноатининг чемпионлар лигаси ҳисобланади. У сизни нима билан қизиқтириши мумкин? Саноат лидерлари ва мутахассислари бу ерда йиғилиб, саноатнинг барқарор,…

Ўзбекистонлик тўқимачилари илк бор ўз маҳсулотлари билан Вьетнамда

20 та ўзбек тўқимачилик компаниялари илк бор Вьетнамдаги тўқимачилик ва кийим-кечак саноатининг энг йирик ва нуфузли тадбири – Saigon Fabric 2024 кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш этади. Кўргазма Хошимин шаҳрида 10-13 апрель кунлари бўлиб ўтади. Тадбирда 28 800 дан ортиқ байер компаниялари ва 60 000 меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарлигидаги компаниялари хорижий компания ва…

Ўзбекистон илк бор Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро тайер кийим федерацияларининг Халқаро конференцияларига мезбонлик қилади.

Тармоқ корхоналари вакиллари диққатига! Халқаро бренд ва сорс компаниялар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқот қилиш ва ўз маҳсулотингизни тақдим қилиш учун ажойиб имконият! Ўзбекистон илк бор Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро тайёр кийим федерацияларининг Халқаро конференцияларига мезбонлик қилади. Тадбир 2024 йилнинг 8-10 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбирларда 700 дан ортиқ турли халқаро…

2024 йилда умумий қиймати 1074,0 млн. долларлик 80 та йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди. Ҳозирда мамлакатимизда 8 мингдан ортиқ тўқимачилик корхоналари фаолият юритмоқда ва улар республиканинг ҳар бир туманида жойлашган. Бу албатта ушбу туман ва худудларнинг иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан, экспорт ва инвестиция салоҳиятинининг ошиши, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га кирган аҳолини янги иш ўринларини яратиш…

OEKO-TEX® ORGANIC COTTON – Европа бозорлари учун кафолатдир

OEKO-TEX® ORGANIC COTTON билан сертификатлаш ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида, хом ашёдан тортиб то тайёр маҳсулотгача бўлган тўқимачилик учун халқаро миқёсда тан олинган стандартни кафолатлайди. Органик пахта етиштириш учун IFOAM стандартларига жавоб бериб, у таъминот занжири бўйлаб кузатувчанлик, истеъмолчилар учун экологик тоза ва шаффофлик, пестицидлардан ҳимоя қилиш ва глобал қоидаларга риоя қилиш каби кенг қамровли…

Wildberries дан самарали реклама ва сотувлар бўйича тўқимачилик соҳаси вакиллари учун бепул семинарларига қабул бошланди

Wildberries – Ўзбекистон бозорига 2022 йилда кириб келган етакчи онлайн бозор ҳисобланади. Wildberries Ўзбекистонда илк бор тадбиркорлар, сотувчилар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар учун юзма-юз ўқув семинарларини бошламоқда. Мутахассисларимиз Wildberries платформасида рўйхатдан ўтишдан то молиявий бошқарувгача бизнес ва савдони қандай муваффақиятли ривожлантириш бўйича амалий тажриба билан ўртоқлашади ва ўз бизнесини онлайн савдода бошлаш истагида бўлганларга ёрдам…

ToT (Training of Trainers) дастурида иштирок этиш учун номзодлар қабул қилинмоқда! Сиз ўз соҳангизда сертификатланган тренер бўлиш имкониятига эгасиз!

Тўқимачилик саноати мутахассислари диққатига! «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Германиянинг “Gesamtmasche” тўқимачилик федерацияси ўртасидаги “GUZ Partners” қўшма лойиҳаси доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланиши учун номзодлар жалб этилмоқда: 1) бўяш саноати бўйича мутахассис 2) marketing/експортни ривожлантириш бўйича мутахассис 3) маҳсулотларни оптимизация қилиш бўйича мутахассис Лойиҳа Германиянинг етакчи тўқимачилик университетлари мутахассисларини жалб қилган ҳолда ушбу йўналишлар бўйича 8…

Тўқимачилик компаниялари, соурс компаниялари ва брендлари раҳбарлари диққатига!

«Fair Labor» уюшмаси ва GIZ Uzbekistan 23 февраль 2024 йил “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари: имкониятлар ва муаммолар” мавзусида онлайн-сессия ўтказади. Тадбир кийим-кечак ва пояфзал секторларида Due Dilligence бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) форуми доирасида ташкил этилди. Маълумки, Ўзбекистон тўқимачилик саноати халқаро байерлар учун фермер хўжалиги даражасидан бир мамлакат ичида тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ тайёр…